Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди
Август ойида жами 195 та ҳолатда ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган.
Ўзбекистонда август ойида қишлоқ хўжалигига 77 миллиард сўмлик зарар етказилди, энг кўп қонунбузилишига Қашқадарёда йўл қўйилган, дейилади “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, “Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш мутахассислари томонидан ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг август ойида жами 195 та ҳолатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 274 гектар ер майдонларида ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилганлиги аниқланди. Шундан суғориладиган 127 гектар ерларда, 83 гектар лалми ерларда, 2,4 гектар бўз ерларда, 62 гектар яйлов ерларда қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида ерларнинг ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилишига сабаб бўлган.
Ушбу ҳолатларда қонунбузарларга нисбатан жами 76 миллиард 916 миллион сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланган. Энг кўп қонунбузарлик ҳолатлари вилоятлар кесимида олиб қаралганда Андижон вилояти (30 та ҳолатда),Қашқадарё (43 та ҳолатда), Наманган (41 та ҳолатда), Самарқанд, (29 та ҳолатда), Сурхондарё вилоятларида (19 та ҳолатда) аниқланган.
Аниқланган ер қонунбузарлик ҳолатларидан 109 таси прокуратура органларига 47 таси эса ИИВ ҳудудий бўлинмаларига чора кўриш учун, 42 та ҳолатда бошқа ташкилотларга, 8 та ҳолатда ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган.