Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Хоразмда пора билан ушланган прокуратура терговчиси 4 йилга қамалди
Хоразм вилоятининг Шовот тумани прокуратурасида терговчи лавозимида ишлаган 31 ёшли У.И ноқонуний йўллар билан моддий бойлик орттириш ва мулкий наф кўришни мақсад қилган ҳолда таниши С.Х билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган.
Маълум қилинишича, терговчи иш юритувида бўлган фуқаро О.Бга нисбатан очилган жиноят иши бўйича унга енгиллик қилиб бериш ҳамда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорани қўлламаслик эвазига таниши С.Х орқали 2 минг АҚШ доллар сўраган.

У 2023 йил 20 декабрь куни Урганч шаҳридаги ресторанларнинг автотураргоҳида талаб қилинган пуллардан 1000 АҚШ долларини С.Х орқали олаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд прокуратура терговчисига нисбатан эълон қилинган айбловни қаноатлантириб, У.И Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан 2 йилга давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотларда, моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил 13 феврал куни Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган эди. У Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.дан унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали 90 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга тушган.