Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида “Шарқ-Аксилтеррор–2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди
5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг “Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.

Таъкидланишича, ундан кўзланган асосий мақсад террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, чегара хавфсизлигига раҳна солувчи террорчилик таҳдидларини зарарсизлантириш ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларни ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Аксилтеррор машқларига ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари раҳбарлари ва вакиллари, манфаатдор халқаро ташкилотлар ваколатли тузилмалари кузатувчилари таклиф этилган.
Муҳим инфратузилма объектларида гаровга олинганларни озод қилиш ва шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини синовдан ўтказиш доирасида махсус ва ҳарбий техникалар, жумладан авиация ва учувчисиз учув аппаратларидан фойдаланилган.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмалари, шунингдек Бош Прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари жалб қилинган.
Кузатувчилар эътиборига ноқонуний қуролланган террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича махсус ҳарбий операция элементлари ҳамда оммавий тартибизликларни бостириш ва инқирозли вазиятларни бартараф этиш чоралари ҳавола этилган.
Ўтказилган ўқув машқлари давомида шартли террорчилик гуруҳларини зарарсизлантиришга жалб этилган куч ва воситаларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги, вазирлик ва идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилган.
Қайд этилишича, “Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари Ҳамдўстлик давлатлари махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик муҳим эканини кўрсатди.
Машқлар қўшма аксилтеррор тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш тажрибасини такомиллаштиришга ҳисса қўшди, террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш, жамоат тартибини таъминлаш бўйича келишилган ҳаракатлар шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Ушбу аксилтеррор машқлари МДҲ Аксилтеррор маркази кўмаги остида ўтказилган бу каби тадбирларнинг йигирманчиси бўлиб, уларнинг 6 тасида Ўзбекистон иштирок этган.
Умуман олганда, “Шарқ-Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ва унинг доирасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчилар ва кузатувчиларда ижобий таассурот қолдириб, уларнинг юқори даражада ташкил этилгани, жалб этилган махсус бўлинмаларнинг шахсий таркиби ҳамда бошқа идоралар вакилларининг профессионаллиги алоҳида қайд этилган.



