Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Ичкаридаги нидо ташқарига чиқди – Суд тергов ҳибсхонасида сақланаётган Аваз Қиличев соғлигига бефарқ қаралмаётганини билдирди
Аввалроқ, Effect.uz «Ичкарида нидо, ташқарида фарёд: На ўлиги, на тириги...» сарлавҳаси остида видео материал ёритган бўлиб, унда бухоролик тадбиркор Аваз Қиличевнинг ДХХ тергов ҳибсхонасида соғлиги ёмонлашаётгани, экспертиза натижалари эса турли хил эътирозлар келтириб чиқараётгани тўғрисида гап боради.
Яъни маҳбуснинг соғлиги ҳибсхонада сақланишдан кўра, даволанишга муҳтожлиги бир нечта экспертиза хулосаларида келтирилган бўлсада, аммо ташқи таъсирлар сабаб А.Қиличев ҳозиргача ушлаб турилгани таажубланарли ҳолатдир.
Вазият юзасидан Тошкент шаҳар судлари маълумот бериб, А.Қиличевнинг соғлиги қайта муҳокама қилиниб, унга судга оид қайта комиссион тиббий экспертиза тайинланганини билдирди. Мазкур суд жараёнида Эффеcт.уз мухбирлари ҳам иштирок этмоқда.
Таъкидланишича, дастлабки суд мажлисида судланувчи А.Киличевнинг адвокати З.Амановнинг суд мажлисини видео тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси қисман қаноатлантирилиб, суд мажлиси аудио ёзув орқали қайд этиб бориш белгиланган.
Шу суд мажлисида адвокат З.Амановнинг судланувчи А.Қиличевга нисбатан танланган қамоқ эҳтиёт чорасини бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириш ҳақида илтимосномаси рад қилинган.
Шу суд мажлисида давлат айбловчисининг судланувчи А.Қиличевга нисбатан судга оид қайта тиббиёт экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномаси қисман қаноатлантирилиб, А.Қиличевга нисбатан судга оид комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланган ва суд мажлиси 2024 йил 13 август кунига қадар танаффус эълон қилинган.
13 август куни давлат айбловчиси томонидан айблов хулоса ўқиб эшиттирилган, далилларни текшириш навбати аниқланган ва унга кўра дастлаб жабрланувчилар, гувоҳлар ва ундан сўнг судланувчилар сўроқ қилиниши белгиланган. Шу кунги суд мажлисига жабрланувчилар келмаганликлари сабабли суд мажлисида 20 август кунига қолдирилган.
2024 йил 20, 23 август кунги суд мажлисларида жабрланувчи А.Азимов сўроқ қилинган. 27 август кунги суд мажлисида судга оид комиссион тиббиёт экспертизаси хулосаси ўқиб эшиттирилган ва муҳокама қилинган.
Хулосада судланувчи А.Қиличев суд мажлисида чегараланган вақт давомида, тиббиёт ходими назорати остида иштирок этиши мумкинлиги кўрсатилганлиги сабабли, суд мажлисини шифокор иштирокида ўтказиш учун адвокат З.Амоновнинг судга оид қайта тиббиёт экспертизаси ўтказиш ҳақидаги берган илтимосномаси муҳокамаси кейинги қолдирилиб, суд мажлисида танаффус эълон қилинган.
5 сентябрь куни бўлиб ўтган судда А.Қиличевнинг соғлиги қайта муҳокама қилиниб, унга судга оид қайта комиссион тиббий экспертиза тайинланган. Судланувчи А.Киличевнинг навбатдаги суд мажлиси 2024 йил 10 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, дейилади Тошкент шаҳар судлари берган маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоролик Аваз Қиличев «Табиат неъмати» МЧЖнинг норасмий раҳбари сифатида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 17 апрелдаги ажрими билан қамоққа олинган. Маълум бўлишича, суд Қиличевнинг қамоққа олинишида Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномасини қаноатлантирган.
Айблов хулосасига кўра, Аваз Қиличев «Когон ёғ-экстракция заводи» акционерлик жамияти директори Илҳом Наврўзов билан олди-берди келишмовчилигидан сўнг шахсий адоват ва ғаразгўйлик мақсадида мавжуд қарздорликни тўлаб бермаслик йўлларини излаб, АЖ мансабдорлари устидан Бухоро вилоят ИИБга ариза ёзган.
Мазкур ариза ортидан қўзғатилган жиноят иши доирасида «Когон ёғ-экстракция заводи»нинг 8 нафар мансабдор шахслари ва 2 нафар тадбиркорга айблов эълон қилиниб, уларнинг 7 нафари қамоққа олинган.
Кейинчалик аниқланишича, Аваз Қиличев ва «Табиат неъмати» МЧЖ директори Ёрқин Сулаймонов томонидан ёзилган аризалардаги аксарият ҳолатлар тасдиғини топмаган.
Оқибатда, Қиличев Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ёлғон хабар бериш жиноятини содир этганликда гумонланиб, 15 апрелда ушланган.
Маҳкумнинг яқинлари ва адвокати судга оид тиббий экспертиза натижаларига ишониб, у қамоқ шароитида сақланмаслиги кераклигини такрор-такрор айтишмоқда.
А.Қиличевнинг саломатлигига оид ўтказилган экспертиза унда аниқланган касалликлар билан ихтисослаштирилган клиникаларда стационар ва амбулатор шароитлардан даволанишга муҳтожлик борлигини кўрсатади. Қиличев билан боғлиқ иш айни кунларда Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда, айбланувчи судга қўлтиқ-таёқда олиб келиняпти, маҳбуснинг соғлиги шифокорларнинг доимий назорати остида.