Сўнгги янгиликлар
Тошкентда тунги автобус йўналишлари қачон ишга туширилиши маълум қилинди
Тошкентда қарздор ота 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди
Триатлон бўйича энг яхшилар аниқланди
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Давлат раҳбари постига реакция қолдирган блогер 12 йилга қамалди
Эрон суди республика олий етакчиси Али Хоманоийнинг твитига жавобан битта нуқта қолдиргани учун июнь ойида ҳибсга олинган блогер Ҳусайн Шанбеҳзодани 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шанбеҳзода бу нуқтани май ойида беғараз кўринишда жойлаштирган, бироқ бир неча ҳафта ўтгач, унинг реакцияси Хоманоийнинг твитидан кўра кўпроқ “лайк” йиғиб, кенг омма эътиборини тортганидан сўнг ҳибсга олинган. Июль ойида уни вақтинча ҳибсга олиш тартиби яна бир ойга узайтирилганди.
31 август куни унинг адвокати Ислом республикаси маҳкамаси фаолларни узоқ муддатга қамаб қўйиш ва бошқаларни қўрқитиш учун қўядиган сохта айбловлар учун жами 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди.
Ўзининг очиқ танқидлари ва ижтимоий тармоқлардаги иштироки билан танилган Шанбеҳзода “Исроилни қўллаб-қувватлаш, ташвиқот фаолияти” учун 5 йилга, “исломий муқаддас одатларни ҳақорат қилгани” учун 4 йилга, ижтимоий тармоқларда “ёлғон хабар тарқатгани” учун 2 йил, “давлатга қарши ташвиқот фаолияти” учун 1 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, - деди унинг адвокати Амир Раисян Shargh газетасига.
Адвокатнинг сўзларига кўра, суд маҳкамаси судланувчининг Исроилга пропаганда фаолиятини исботловчи ҳеч қандай далил келтирмаган. Мазкур айблов унинг “шахсий суҳбатлари” асосида қўйилган.
Раисян ўзининг бошқа айбловлари бўйича суд унинг бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлагани, мамлакатдаги вазиятни салбий кўрсатгани, “Қатл йўқ” хештегидан фойдалангани, мажбурий ҳижобнинг олиб ташланишини қўллаб-қувватлагани, Эрон сайловларига қарши оммавий ахборот воситаларида салбий муҳит яратгани ва баёнот бергани шунингдек, собиқ президент Иброҳим Раисийнинг вафоти муносабати билан хурсандчилик билдириш билан изоҳлаганини айтди.
Маълумот учун, Шанбеҳзода аввалроқ 2019 йилги норозилик намойишлари ортидан “Исломий республика раҳбарини ва муқаддас жойларни ҳақорат қилиш”да айбланиб қамалган.



