Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 11

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:48 / 2024-09-03 940 0 Жамият

Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади

Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда бўлиб тўлашлари мумкин.

world-news


“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:

- 2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

- 2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тегишли солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш