Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Деновда 9-синф ўқувчиси қамоққа олинди
Денов туманида яшовчи16 ёшли ўсмир безорилик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда. Прокурорнинг судда ўсмир тергов ва суддан яшириниши, очиқда қолса бошқа оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларни содир этиши мумкинлиги ҳақидаги илтимосномасига кўра ўсмирга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Денов туманидаги 75-умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ўсмир суд ажримига асосан қамоққа олинди.
Суд ажримида келтирилишича, 2008 йилда туғилган Э.М. олдин ҳам безорилик жиноятини содир этганликда айбли деб топилган. У такроран жиноий шериклари билан безорилик жиноятини содир қилганликда гумонланмоқда.
Жумладан, 2024 йил 27 май куни соат 22:50да Э.М. ҳамда унинг жиноий шериклари Денов шаҳри, “Нурли-манзил” МФЙдаги савдо дўконларидан бирининг олдида фуқаро М.Д. ва бошқалар билан жанжаллашган. Жанжал пайтида Э.М. ва унинг шериклари қўлларида бўлган тош ҳамда таёқлар билан М.Д.ни калтаклаб, тан жароҳати етказган. Шунингдек, улар ушбу безорилик ҳолатининг олдини олмоқчи бўлган фуқароларга ҳам қаршилик кўрсатган.
Э.М. бу орқали Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а, г» бандларида назарда тутилган жиноятни (безорилик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилиши) қасддан содир этганликда гумонланмоқда.
Прокурор ўз илтимосномасида Э.М. дастлабки тергов ва суддан яшириниш эҳтимоли борлигини, очиқда қолган тақдирда бошқа оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларни содир этиши мумкинлигини билдириб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллашни сўраган. Суд илтимосномани қаноатлантирган.
Ўсмир Денов туман ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси орқали этап қилиниб, Термиз шаҳридаги 9-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.



