Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Судлар фаолиятини ёритиш борасида касбий маҳоратни оширишга бағишланган тренинг бошланди
Тренинг доирасида очиқ мулоқот ўтказилиб, унда судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашда судларнинг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришнинг ҳуқуқий асосларига доир масалалар муҳокама этилади.

Бугун, 22 август куни Термиз шаҳрида “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун мўлжалланган ҳудудий тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тренинг очилишида Олий суднинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Жаҳонгир Азимов, “East-West Management Institute” (EWMI) НТТнинг Ўзбекистондаги филиали директори - “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси раҳбари Соня Простран ва Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Одил Худойқулов иштирок этди.
Тренингдан кўзланган мақсад судлар фаолиятини ёритишда журналист ва блогерларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда суд жараёнлари ёки муайян суд ишини ёритиш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашишдан иборатдир.
Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда судлар фаолиятини ёритиш амалиётининг таҳлили билан бир қаторда малакали ва тажрибали судьялар ҳамда медиатренерлар томонидан ахборот соҳасидаги қонунчилик, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги масалаларига эътибор қаратилиб, иштирокчилар судлар фаолиятини масъулиятли ёритишнинг моҳияти ва асосий тушунчалари билан таништириладилар.
Тренинг доирасида очиқ мулоқот ўтказилиб, унда судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашда судларнинг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришнинг ҳуқуқий асосларига доир масалалар муҳокама этилади.
Шунингдек, иштирокчиларга амалий дарс ва машғулотлар орқали аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган (шов-шувли) суд ишлари бўйича суд мажлисини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, визуал ахборотларни текширишнинг ўзига хосликлари, мақсадли аудиториянинг истеъмол хусусиятларини таҳлил қилиш, контентни визуаллаштириш ва аутентик таъсирни кучайтиришнинг замонавий усуллари ҳамда гендер масалалари борасида тушунча ва маълумотлар берилади.




Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир
