Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 97

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 649

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

20:13 / 2024-08-20 160 0 Жамият

500 млн сўм, 100та велосипед ёки электромобиль... Ўзбекистонда энг тоза маҳаллалар тақдирланади

Бу каби танловлардан мақсад аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш, соҳа фидойиларини қўллаб-қувватлаш, чиқиндиларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик кераклигини таъкидлашдир.

world-news

Чиқинди ва тозалаш ишлари соҳалари ходимларини рағбатлантириш, маҳаллаларни тоза, чиқиндилардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Табиат уйғунлиги ҳимоячиси ва Энг тоза маҳалла танловлари ўтказилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги Табиат уйғунлиги ҳимоячиси ва Энг тоза маҳалла танловларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 514-сонли қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорга кўра, Табиат уйғунлиги ҳимоячиси танловида санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи камида 10 йил садоқатли меҳнат қилган ходимлар қатнашиши мумкин. Танлов 1 сентабрда бошланиб, ғолиблар 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва муносиб тақдирланади. Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига бир йиллик контракт тўлови (базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридан ошмаган қисми) тўлаб берилади.

Энг тоза маҳалла танлови эса ҳар йили ноябрь – январь ойларида туман (шаҳар) саралаш босқичи, ҳудудий саралаш босқичи ва республика босқичи шаклида ўтказилади. Мазкур танлов ғолиблари 21 март — Наврўз байрами арафасида муносиб тақдирланади. Танлов натижаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ғолиб бўлган маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерлари ўрнатиш ҳамда дарахт экиш учун 500 миллион сўмдан пул мукофоти ўтказиб берилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1тадан электромобиль топширилади.

Бундан ташқари, санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчиларига, экофаолларга ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларига ҳар ой 100тадан велосипед ва бошқа мукофотлар берилади.

Бу каби танловлардан мақсад аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш, соҳа фидойиларини қўллаб-қувватлаш, чиқиндиларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик кераклигини таъкидлашдир.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш