Сўнгги янгиликлар
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги қонун маъқулланди
Мазкур ҳужжат билан халқаро конвенция ратификация қилинади ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнат қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшимча кафолатлар яратилади.

Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Ушбу Конвенция жаҳоннинг 20 та давлати томонидан ратификация қилинган. Конвенциянинг мақсади тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчи ишчиларнинг меҳнат шароитларини, уларни меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминот соҳасидаги камситишдан ҳимоя қилишни таъминлашдир.
Конвенция қоидалари тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлайдиган барча шахсларга нисбатан қўлланади.
Муҳокама давомида тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиганлар тўлиқ иш вақтида ишлайдиганлар билан бир хил ҳақ-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий ҳимояга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Сенаторлар Конвенция нормалари Ўзбекистон қонунчилигига, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос келишини қайд этди.
Муҳокама чоғида Конвенциянинг ратификация қилиниши тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчи меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча кафолатлар яратишга имкон бериши, меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини яна-да такомиллаштиришга салмоқли туртки бериши таъкидланди.
Сенаторлар таъкидлашича, Конвенциянинг ратификация қилиниши меҳнат соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришга ва халқаро стандартларни самарали жорий этишни таъминлашга хизмат қилади, шунингдек, Ўзбекистоннинг ходимлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича асосий халқаро принциплар ва стандартларга содиқлигини кўрсатади.
Муҳокама якунлари бўйича Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



