EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Миллий гвардия қўмондони Туркия Ички ишлар вазири билан учрашди

Миллий гвардия қўмондони Туркия Ички ишлар вазири билан учрашди

Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев Туркия Республикаси Ички ишлар вазири С.Сойлу билан учрашди. Бу ҳақида Миллий гвардия ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия Полицияси ва Жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.

Дўстона ва ишчан мулоқот руҳида ўтган тадбир якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING