Сўнгги янгиликлар
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри 9 йилга қамалди
Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг турмуш ўртоғи 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд икки бор ҳимоя ордери берилганига қарамай турмуш ўртоғини уриб, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситган 35 ёшли эркакни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятини содир қилганликда айбли деб топган ҳолда унга 9 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Жорий йил 27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Маълум бўлишича, мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган Д.Х. (марҳуманинг эри) ўзига моддий ҳамда бошқа жиҳатлардан қарам бўлган турмуш ўртоғи Н.Х.ни сабабсиз турли баҳоналар билан уриб, азоблаб келган. 2022 йил 15 декабр куни тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга ИИБ томонидан ҳимоя ордери берилган. Бироқ Д.Х. бундан хулоса чиқармаган ва аёлнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишда давом этган. 2024 йил 6 март куни Н.Х.га яна ҳимоя ордери берилган. Эркак эса қилмиши учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан.
Аммо Д.Х. яна жанжал чиқарган. 2024 йилнинг 27 март куни Н.Х. турмуш ўртоғининг қилмишларидан чарчаб, ижара асосида яшаб келган Бекобод тумани, Далварзин маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватдан ўзини ташлаган ва вафот этган.
Д.Х. судда айбига иқрорлик билдирмаган. У турмуш ўртоғига ғамхўрлик қилиб келишини, унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиб келмаганлигини таъкидлаган.
“Ўша куни турмуш ўртоғим билан жанжаллашганим йўқ. Негадир унинг кайфияти бўлмади, ошхонага кириб, ичкаридан эшикни қулфлаб олди. Хавотирланиб эшик деразасини синдирганча ичкарига кирдим. У ҳаётдан тўйиб кетганлигини такрор-такрор айтди ва деразадан ўзини ташламоқчи бўлди. Шу пайтда унинг соч қисмидан қаттиқ ушлаб олдим ва фарзандлари борлигини, бундай қилмаслигини айтдим. Аммо у ўлгим келяпти деб пастга тушиб кетди”, деган Д.Х.
Эркакнинг қилмиши гувоҳларнинг кўрсатмалари, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомалари, суд тиббий экспертиза хулосалари билан тўлиқ ўз исботини топган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д. Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Шунингдек у бундан аввал ҳам судланган бўлиб, 2013 йилда Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни қийнаш), 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан айбдор деб топилиб, 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган, амнистия муносабати билан жазонинг учдан бир қисми (бир ярим йил)ни ўтаб чиққан.



