Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ масъулига кўра тарқалган ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ижтимоий тармоқларда Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Facebook'да ёзишича, бу ҳақда хабар 11 август куни YouTube'даги каналларнинг бирида пайдо бўлди. Айрим Телеграм каналлар бу маълумот фейк экани ҳақида ёзмоқда.
ИИВ масъулига кўра тарқалган ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган.
У 2023 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида қўлга олинганди. Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Салим Абдувалиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Унга мувофиқ Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.
Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.