Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Бирлашган Қиролликдаги қарама-қаршиликлар: нега инглизлар нотинч?
Тўполонлар дастлаб 29 июль куни Саутпорт шаҳрида учта ёш қизнинг фожиали пичоқланиши билан бошланди. Бироқ, вазият интернетда тарқалган нотўғри маълумотлар туфайли кескинлашди

Бирлашган Қироллик, аниқроқ айтганда Англияни бир қатор ҳудудларида, жумладан Алдершот, Бирмингҳам, Блакборн, Блакпул, Болтон, Бристол, Дарлингтон, Ҳартлипул, Ҳай Ваикомб, Ҳалл, Лидз, Лестер, Ливерпул, Лондон, Манчестер, Мидлзсбро, Ноттингҳам, Шеффилд, Соутҳамптон, Соутҳпорт, Уэйкфилдда намойишлар, нотинчлик 10 кундан бери давом этмоқда.
Тўполонлар дастлаб 29 июль куни Саутпорт шаҳрида учта ёш қизнинг фожиали пичоқланиши билан бошланди. Бироқ, вазият интернетда тарқалган нотўғри маълумотлар туфайли кескинлашди. Нохолис миш-мишлар тарқалиб, гўёки гумондор мусулмон муҳожир эканлиги ва у Инглиз каналидан кичик қайиқда мамлакатга киргани айтилди. Бу ғайри-муҳожирлик кайфиятини қўзғади ва ўнг қанот гуруҳларининг бошпанасизлар ва масжидларга ҳужум қилишларига олиб келди.
Таъкидлаш жоизки, аслида айбланувчи гумондор муҳожир эмас, у Буюк Британияда туғилган. Британия ҳукумати одамларни нотўғри маълумот тарқатмасликка чақириб, зўравонликни қоралашини билдирди.
Бир қатор ижтимоий тармоқларда бутунлай асоссиз бўлган даъволар қилинмоқда, Буюк Британия аҳолиси эса қайсидир маънода иккига бўлинган. Биринчи тоифа - вазиятга оғирбосиқлик билан ёндашиб, вазиятни конструктив ҳал қилиш керак эканлиги, фақат жиноятчининг ўзини жазолаш кераклиги, ушбу нохуш иш фақат уни қилган жиноятчига тегишли эканлигини айтса, иккинчи - радикал ўнгчилар мамлакатдан муҳожирларни, айниқса мусулмонларни депортация қилиш кераклигини, улар инглиз жамиятига мос тушмаслигини таъкидламоқда.
Эътиборга лойиқ жиҳати, полиция ҳозирча ушбу норозиликларга ўринли қаршилик билдириб, муҳожирларни ҳаминқадар ҳимоя қиляпди. Шунингдек, бир қатор фаол британиялик мусулмон блогерлар мусулмонлардан муайян жойларга маълум соатларда бормай туришни айтиб, огоҳлантирди.
https://x.com/mohammed_hijab/status/1820056969836626400
Ультра-ўнгчилар бундан ташқари қора танлиларга нисбатан ҳам дискриминация «пойгаси»ни бошлаб юборди. Баъзи айирмачи Британия фуқароларига кўра, Бирлашган Қироллик фақат оқ танлиларга тегишли экан. Бунга жавобан қора танли фуқаролар ҳам мамлакатда оқ танлилар камайиб кетгани, қора танли фуқаролар айни дамда аҳолининг учдан икки қисмини ташкил этишини кўрсатувчи статистикани рўкач этмоқда.
Воқеалар қандай якун топиши ҳозирча номаълум.
Hidāyäthan Ātāgäldi oğlı



