Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғонада диний экстремистик оқим аъзоси бўлган фуқаро 12 йилга қамалди
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” диний экстремистик оқимининг фаол аъзоси бўлган шахс қўлга олинган. Олтиариқ туманида яшовчи А.А Россияда ишлаб юрган вақтида Ислом динига қизиқиши туфайли интернет орқали турли маърузаларни, хусусан, “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” диний террористик ташкилоти тарафдорларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилишга қаратилган маърузаларидаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ва аудио материалларни эшитиб, улар таъсирида экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.
У Telegram мессенжери орқали оқим тарафдори М.А. билан алоқа қилган ва “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олади. Бунинг натижасида эса диний ақидапарастликка берилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаган ва шу билан бирга ижтимоий тармоқларда диний оқим ғояларини фаол тарғиб қилади. Шунингдек у Ўзбекистонга қайтиб ҳам фаолиятини давом эттиради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А.Анинг қилмишлари фош бўлди. Унинг телефонидан олинган ашёвий далиллар диний оқим материаллари экани тасдиғини топади. Жиноят ишлари бўйича Боғдод туман суди ҳукмига кўра у 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.