Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«Бу катта ютуқ» — Фальков Ўзбекистондаги Россия ОТМлари фаолиятини юқори баҳолади
Россия Таълим ва фан вазири Валерий Фалков Ўзбекистонга ташрифи доирасида МИСиСнинг Олмалиқ шаҳридаги филиали билан танишди.
Қайд этилишича, ОТМ 2018 йилдан буён филиал Ўзбекистон кон-металлургия саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаб келмоқда. Бу ерда 850 дан ортиқ киши таҳсил олади. Олийгоҳ «Олмалиқ КМК», «Навоий КМК», «Ўзметкомбинат», «Ўзвтортсветмет» ва бошқалар учун кадрлар тайёрлаб беради. Вазир бу ерда таълим юқори даражада ташкил этилганини таъкидлади.


«Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим ва шуни айтишим мумкинки, бу ерда кўрган Россия ОТМлари филиаллари мукаммал жиҳозланган, кадрлар тайёрлаш жараёни мутахассислар ким ва нима учун тайёрланаётганини яхши тушунган ҳолда ташкил қилинган. Ва энг асосийси бу ушбу ОТМларда мен ўқувчиларнинг ёниб турган кўзларини кўрдим.
Азиз дўстлар, бу катта ютуқ, биз бундан буён ҳам фаол ишлашимиз, мамлакатларимизни янада ривожлантириш йўлида билим ва кўникмаларни оширишимиз керак. Филиал фаол ва уйғун ривожланаётганини кўриб турибмиз. – Бу ерда юқори сифатли олий таълим олиш, ёшларни Россия ва Ўзбекистон маданияти ва тарихи ранг-баранглиги, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликнинг барча динамикасини чуқур англаган ҳолда тарбиялаш учун барча имкониятлар яратилган», — деди Россия Таълим ва фан вазири.


Ташриф якунида вазир Валерий Фальков Олмалиқ филиали ҳудудида ўтказилган кўчат ўтқазиш маросимида иштирок этди.
