Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Telegram’да «мамонт»ларни чув тушурган 17 ёшли «скамер» қўлга олинди
Telegram’да «Пул тикинг ютуқ бор» мазмунида бот яратиб ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигитча қўлга олинди.
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) К.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 32,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи 17 ёшли М.Х. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.Х., жабрланувчи К.А, билан «Telegram» мессенжери орқали танишиб, унга «Халями» ботига уланиб пул ўтказса ютуқ борлиги ҳақида айтиб уни ишонтирган.
Жабрланувчи К.А. 32,5 млн. сўм миқдордаги пулларни «Мавлонбек Орипов» исмли шахсга тегишли бўлган банк пластик картасига ўтказиб берган, аммо, хеч қандай ютуқ олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.