Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Туркияда ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 24 нафар фуқаро қўлга олонди
Бу ҳақда Анадолу нашри батафсил хабар берди.
Туркия ички ишлар вазири 23 март куни берган баёнотида мамлакат бўйлаб ўтказилган аксилтеррор амалиётларида ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланган камида 24 нафар фуқаро ҳибсга олинганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича «Боздоган-15» тезкор операцияси доирасида разведка ва терроризмга қарши кураш бўлимлари махсус ходимлари Аксарай, Болу, Газиантеп, Истанбул, Ялова, Килис, Сакаря ва Самсун вилоятларида текширув ўтказган. Шубҳали фуқаролар хонадонлари тинтув қилинган.
Ҳозирда қўлга олинган 24 фуқаро тергов босқичини ўтамоқда. Рейдлар яна давом эттирилиши маълум қилинган.
ИШИД ташкилоти Туркия ҳудудида 2013 йилда тақиқланган ва террорчи ташкилот деб эълон қилинган. Сўнгги ўн йил давомида ИШИД Туркияда 10 та худкушлик ҳужуми, 7 та теракт ва тўртта қуролли ҳужум уюштириб, 300 дан ортиқ тинч аҳоли ўлимига сабаб бўлган.