Qidirish

04:49 / 2024-03-23 1733 0 Ҳодисалар

«Крокусдаги терактда ИШИДнинг қўли бор. Путиннинг бундан хабари бўлган» — BBC

Рус ОАВлари Москвадаги «Crocus City Hall» савдо дўконига ИШИД томонидан ҳужум бўлганини инкор қилиб турган бир вақтда, Ғарб нашрлари ва айниқса АҚШ расмийлари терактда террористик гуруҳнинг қўли борлигини даъво қилмоқда.

world-news

BBC’нинг ёзишича, ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган террорчи ИШИД ҳужумни қайси бўлинмаси амалга оширгани ҳақида маълумот бермаган.

Ташкилотнинг ташвиқот бюллетени сифатида ҳам танилган «ахборот агентлиги» одатда бундай маълумотни чиқармайди. Экстремистик гуруҳлар бўйича эксперт Мина Ал-Ламининг айтишича, март ойида ИШИД «Кавказ вилояти»дан бўлган эркакнинг қасамёд қилаётган видеони эълон қилган.

Кейинчалик, бу шахс Ингушетияда Россия хавфсизлик кучлари билан отишма пайтида ҳалок бўлган. Шундан сўнг, Россия аксилтеррор қўмитаси (НАК) ИШИД тарафдорлари кўп қаватли уйлардан бирига жойлашиб олганини ва хавфсизлик кучлари олти кишини ўлдирганини маълум қилди.

Қизиғи шундаки, ўтган йили кузда ФХХ директори Александр Бортников ИШИД террористик ташкилотининг «Вилоят Хуросон» бўлинмасининг салоҳияти ошиб бораётганини айтган.

«Бу бўлинманинг салоҳияти ошиб бормоқда ва вақт ўтиши билан улар Афғонистондан ташқарида террорчилик ҳужумларини амалга оширишлари мумкин», - деганди Бортников.

Оқ уй  Крокусга қилинган ҳужум ортида айнан «Исломий давлати»нинг афғон бўлинмаси бўлган «Вилоят Хуросон» турганлигини даъво қилмоқда.  

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, русларга 7 март куни улар кузатишлар ва ўрганишлар натижасида террорчилар Москвани нишонга олишлари мумкинлигини айтган. Бироқ Владимир Путин буни АҚШ одамларни кўнглига ғулғула солиш учун ўйлаб топилган шантаж деб атаганди.

Огоҳлантирилган муддатдан нақд 15 кун ўтиб Москвадаги энг нуфузли ва одамлар гавжум бўлган «Crocus City Hall» савдо дўконига комуфляждаги номаълум шахслар қуролли ҳужум уюштириб, бинога ўт қўйиб келган машиналарида қочиб кетишга муваффақ бўлди.

Террорчилар ёшу-қарини аямай ўқ ўзишди, оломонга молотов коктейлини ўлоқтириб одамларни тириклайин ёқиб юборишга урунди. Натижада 70 киши ўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир (сонлар янада ортиши мумкин).

Изоҳлар 0

Фикр билдириш