Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
АҚШ Адлия вазирлиги Apple'ни судга берди
АҚШ Адлия вазирлиги ва 16 штат бош прокурорлари Apple Inc компаниясини монополияга қарши қонунларни бузганликда айблаб, судга мурожаат қилди.
Аризада вазирлик компания рақобатчилар ва истеъмолчилар имкониятларини ноқонуний чеклаш учун Iphone’ни назорат қилишдан фойдаланганини даъво қилган, шунингдек, Аpple'ни янги иловаларнинг ўсишига тўсқинлик қилаётганликда ва рақобатдош маҳсулотларнинг жозибадорлигини пасайтирганликда айблаган.
Даъвода компаниянинг истеъмолчиларга рақобатдош смартфон платформалари ўртасида алмашишни осонлаштирадиган иловаларни блоклаши, учинчи томон рақамли ҳамёнларини чеклаши ва бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган ақлли соатларнинг “фунционаллигини камайтириш” ҳақида айтилган. Адлия вазирлигига кўра, мижозлар Iphoneдан фойдаланишни давом эттиришга мажбур бўлиши учун бошқа қурилмаларда ўзининг хабар алмашиш иловаси сифатини ёмонлаштирган.
«Apple смартфонлар бозоридаги монопол мавқеини нафақат рақобатчилардан ўзиб кетгани, балки монополияга қарши федерал қонунларни бузгани учун ҳам сақлаб турибди. Биз Apple истеъмолчиларга ҳам, ишлаб чиқувчиларга ҳам зарар етказадиган рақобатга қарши хатти-ҳаракатлар стратегиясини қўллаётганини даъво қиламиз», деди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.
Apple компанияси даъвони рад қилмоқда ва бу одамлар кутган технологияларни яратиш қобилиятига путур етказишини таъкидламоқда.
«Бу ҳукуматга одамлар учун технология ривожини қаттиқ назорат қилиш имкониятини бериб, хавфли прецедент яратади», дейилади Apple баёнотида.
АҚШ Адлия вазирлиги сўнгги 14 йил ичида Apple компаниясига қарши монополияга қарши қонун бузарликлар юзасидан икки марта судга мурожаат қилди, бироқ у компанияни бозордаги ҳукмрон мавқеини ноқонуний равишда манипуляция қилишда биринчи марта айбламоқда.