Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт регионида геологик тадбирлар натижасида жорий йил декабрь ойи охиригача 2 млн. куб метргача қўшимча табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида “Шарқий Асрлон”, “Жагиз” ва “Бойлик” каби янги истиқболли майдонлардаги 3 та, шунингдек, “Қуйи Сургил” конидаги 4 та (10, 24, 25 ва 26), “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 2 та (3, 4) ҳамда “Арслон” конидаги 30-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари мутахассислар иштирокида ўрганилди.
“Қуйи Сургил” конидаги 16-сонли ва “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 1-сонли қудуқларда бажарилаётган капитал таъмирлаш ишлари билан жойида чиққан ҳолда танишиб чиқилди.
“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Тиллали” конидаги 2-, 4-сонли қудуқларни консервациядан қайтариш бўйича амалга оширилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари назорат қилинди.
Шу ерда “Тиллали” ва “Сайхун” конларида яна 4 та қудуқларни мукаммал таъмирлаш ишларининг режаси таҳлил қилиниб, уларни жадаллаштириш бўйича мутахассисларга тегишли топшириқлар берилди.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, Устюрт минтақасида ҳаво ҳароратининг анча паст бўлишига қарамасдан, ўтган 20 кун давомида “Тиллали” конидан қазиб олинадиган табиий газни “Бескала” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш учун 11 км узунликдаги газ қувурини пайвандлаш ишлари якунланди.
Ҳозирда қувурларни изоляция ва монтаж қилиш ишларининг якуний босқичи ҳамда 3-сонли қудуқ устини жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш майдонида Устюрт бошқармаси раҳбарияти ҳамда тегишли департамент бошлиқларига қувурни қисқа муддатда ишга туширишни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, “Тиллали” конидаги мукаммал таъмирланадиган қудуқларни ишга тушириш учун газ қувурини қуришни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини бошлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Шу ерда, қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг фаолият олиб боришлари ва яшашлари учун яратилган шароитлар ўрганилиб, бу борада барча зарур шарт-шароитларини янгилаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш давомида технологик объектларда, жумладан “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида қуввати кунига 3 миллион куб метр газни комплекс тайёрлаш вазифасини бажарувчи 1 та қўшимча технологик тармоқни қуриш ишлари билан танишиб чиқилди. Ҳозиргача янги тармоқдаги 6 та технологик аппаратлар учун темирбетон фундамент қуйиш ишлари бажарилиб, 4 та аппаратлар ўрнатилди.
Ўрганишлар давомида технологик аппаратлар, қувурлар, қувур арматуралари ва бошқа материал-техник ресурсларни етказиб бериш, ишларни жадаллаштириш бўйича пудратчи ташкилот вакилларига ва масъулларга кўрсатмалар берилди.
Белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида, 2022 йилнинг январ-ноябрь ойларида Устюрт бошқармаси бўйича 4,1 миллиард куб метр табиий газ ва 39,0 минг тонна газ конденсати қазиб олиниб, газ қазиб чиқариш ўткан йилга нисбатан 119,2% ни ташкил этди. Устюрт регионида геологик техник тадбирлар натижасида, жорий йилнинг декабрь ойи якунига қадар кунлик 2 млн. куб метргача қўшимча табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилди.
Бу кўрсаткичларга эришиш учун 2022 йил ўтган даврида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 52 та геолого-техник тадбирлар амалга оширилди, бунда 16 та янги газ қудуқлари бурғилашдан ишга туширилди, 32 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенцификация ишлари олиб борилди ҳамда 4 та технологик объектлар ишга туширилди ҳамда қўшимча 908,5 млн куб метр табиий газ, 24,2 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати