Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
АҚШда “Турон Ассоциацияси” ўз ишини бошлади
Ўзбекистон элчиси Фурқат Сиддиқовнинг АҚШнинг Бостон шаҳрига (Массачусетс штати) ташрифи доирасида ушбу шаҳар ва унинг атрофида истиқомат қилувчи ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.
Учрашув доирасида ватандошларга Ўзбекистонда улар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида маълумот берилган.
Тадбир давомида Бостон шаҳрида янги ташкил этилган Ўзбек жамоаси “Турон Ассоциацияси”нинг очилиши ҳам бўлиб ўтган. Ассоциациянинг асосий вазифалари орасида Ўзбекистон маданияти ва меросини сақлаш ва уни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, ватандошлар ўртасида маърифий ва илмий тадбирларни ташкил этиш каби муҳим йўналишлар мавжуд эканига урғу берилган.
Бундан ташқари, Бостон шаҳри ва унинг атрофида истиқомат қилувчи ватандошларимиз учун ташкил этилаётган “Илдиз”онлайн платформасининг тақдимоти ҳам ўтказилган. Платформа, ўз фаолиятини АҚШда ишлайдиган юқори малакали мутахассислар, молия институтлари, университетлар, юридик фирмалар, тадбиркорлар ва инвесторларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Сўнгра ватандошлар ҳамда америкалик ҳамкорлар иштирокида кириб келаётган Наврўз байрами муносабати билан маданий кеча ташкил этилган. Хусусан, тадбирда Гарвард университетининг етакчи олимлари ва институт раҳбарлари иштирок этган.
Уларга Ўзбекистоннинг туристик ва гастрономик салоҳияти, маданий урф-одатлари, бой маданиятнинг ўзига хослиги, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда кузатилаётган динамик ўзгаришлар ҳақида махсус видеолавҳалар намойиш қилинган.
Учрашув якунида ватандошлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида маданий ва илмий алмашинув дастурларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги имижини мустаҳкамлашга тайёрликларини билдирган.