Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Сурхондарёда терговчилар фуқарони қийнадими?
Ижтимоий тармоқларда “Терговчилар мени электр токи билан қийнашди” номли хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Аниқланишича, Бойсун туманида яшовчи фуқаро А.А. ўзининг мурожаатида жияни М.А.ни жорий йилнинг 10 январь куни туман ИИБ ходимлари уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.
Терговга қадар текширув давомида фуқаро М.А.нинг 10.01.2024 йилда туман ИИБ биносига кириб чиққанлиги тегишли тартибда қайд қилинганлиги, унинг келиши ва бинони тарк этиши ҳамда сўров-суҳбатхонасида суҳбат ўтказиш жараёнлари туширилган видео тасвир процессуал тартибда расмийлаштириб олиниб, кўздан кечирилганда, фуқаро М.А. соғлом ҳолатда келиб, соғлом ҳолатда ИИБ биносини тарк этганлиги аниқланган.
Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан ҳолат бўйича ўтказилган идоравий хизмат текшируви хулосасига кўра, туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланмаган.
Бундан ташқари, суд-тиббий экспертиза текшируви давомида фуқаро М.А.нинг баданидаги енгил тан жароҳати етказилган вақти фуқаро баён қилган вақтга мос келмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.



