Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 20

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 34

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 108

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 197

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 223

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 203

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 329

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 300

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

22:31 / 2024-03-20 1112 0 Дунё

Ғазода 14 минг бола  қурбон бўлди

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларидан жабрланганларнинг 72 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилади. 

world-news

Исроил армиясининг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этган зарбалари натижасида 14 минг фаластинлик бола ва 9220 аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо сектори ҳукумати баёнотида айтилади.

Баёнотга кўра, Исроил ҳарбийлари 2807 та қирғин содир этган.

Хабар қилинишича, 7 минг киши вайроналар остида қолиб, бедарак йўқолган. Ўлганларнинг умумий сони 31 819 кишини ташкил этди, 73 934 киши жароҳат олди.

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳужумларидан жабрланганларнинг 72 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилади.

27 бола тўйиб овқатланмаслик ва сувсизлик туфайли вафот этди. Исроилнинг инсонпарварлик ёрдамининг эксклавга киришини блоклаши озиқ-овқат ва сув танқислиги ва инсонпарварлик фалокатига сабаб бўлди.

7-октябрдан бери Исроил армияси Ғазо секторида 70 минг тонна портловчи моддадан фойдаланган.

Исроил ҳужумларида 364 тиббиёт ходими, 48 фуқаролик мудофааси ходими ва 135 журналист ҳалок бўлди.

Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторидаги 17 минг бола ота-онасидан айрилди.

Тиббий ёрдам ва дори-дармон этишмаслиги туфайли 60 минг ҳомиладор аёл ва 350 минг нафар сурункали касалликка чалинган киши хавф остида.

Исроил аскарлари 269 тиббиёт ходими ва 10 журналистни ҳибсга олди. Ғазонинг 2-3 миллионлик аҳолисидан 2 миллион киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

70 мингта уй бутунлай вайрон бўлган, яна 290 мингтаси вайрон бўлган ва яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

Исроил армияси 168 та давлат муассасаси, 100 та мактаб ва университетни вайрон қилди, 305 та мактаб ва университетга қисман зарар етказилди.

Исроилнинг зарбалари натижасида 290 та масжид зарар кўрган, 224 таси бутунлай вайрон бўлган, 3 та черков вайрон бўлган.

Исроил армияси 155 та тиббиёт муассасасини нишонга олиб, 53 та тиббиёт маркази, 32 та касалхона ва 126 та тез тиббий ёрдам машинасини ишдан чиқарди.

Шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги 200 та тарихий ва маданий обидаларни вайрон қилиб, Фаластин маданий меросига жиддий зарар етказди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш