Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бухорода сохта пул ишлаб чиқарган йигитлар 5 йилга қамалди
Улар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни жами 10 млн сўм маблағни қалбакилаштирган.
Аввалроқ, Бухорода пулларни қалбакилаштирган бир гуруҳ ёшлар қўлга олинган эди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи йигитлар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштириб, муомалага киритишга уринган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Жиноий гуруҳ 19 дона 100 минг сўмлик жами 1 млн 900 минг сўм пул купюралари, 49 дона А4 форматидаги қоғозларда 98 дона қиймати 100 минг сўмлик жами 9 млн 800 сўм пул купюраларини принтер ёрдамида қалбакилаштирганлиги аниқланган.
20-21 ёшли йигитларни суд курсига етаклаган ушбу жиноий иш ЖИБ Ғиждувон тумани судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, уларга нисбатан ЖКнинг 59-61 моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.