Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир» — KADEM бошқарув кенгаши раиси
Аёллар ва Демократия Жамғармаси, Нью-Йоркда 8 март Халқаро аёллар куни байрами доирасида иштирок этган «International Civil Support for Palestinian» (Фаластин Аёлларига Халқаро Фуқаролик Ёрдами) тадбирида интерактив бир инсталлация орқали Исроилнинг давом эттираётган геноциди ва Ғазолик жасур аёлларнинг шарафли бардошларини жаҳон кун тартибига олиб чиқди.
БМТ Халқаро аёллар кунини ўз ичига олган март ойи учун бир қатор дастурлар уюштирган KADEM Нью-Йоркдаги Тимес майдонида кўп сонли иштирокчиларни қамраб олган тадбир ва матбуот анжумани уюштирди. Майдондаги матбуот анжуманида KADEM бошқарув кенгаши раиси Солиҳа Окур Гумрукчуоғлу баёнот берди.
«Ҳатто аёлларга нисбатан зулм ҳам адолатсиз бир ҳолатда давом этмоқда. 9 мингдан ортиқ фаластинлик аёллар орамизда йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, содир бўлаётган воқеалар фаластинлик аёллар ҳам, бошқа уруш ва можаро ҳудудларида қамалиб қолган минглаб аёллар учун ҳам янгилик эмас.
Жуда узоқ вақтдан бери фаластинлик аёллар дунёнинг энг катта ўлим лагерига айлантирилган ҳудудда авлодлардан ўтиб давом этиб келаётган тизимли геноцидга, зўравонлик билан бирга ваҳшийликка дучор бўлмоқдалар. Ортимдаги платформада фаластинлик аёлларнинг рамзий қўл иши бўлган тетриздан (бир қанча матога тикилган нақш) Фаластин байроғи бор. Ушбу платформадан сотиб олган ҳар бир рўмол-мато Исроил томонидан ўлдирилган аёлларни тасвирлайди. Ҳали бу матоларни сотиб олмаганлар, уларнинг дардини баҳам кўришимиз рамзи сифатида сотиб олишларини истардим. Шуларни амалга оширган ҳолда барчага фаластинлик аёлларни унутмаслигимизни, бу адолатсизликка жим турмаслигимизни ва дунё аёллари ўртасида узилмас ришталар мавжудлигини кўрсатамиз.
Ҳа, дунё сифатида катта ҳалокатга гувоҳ бўлишдек даҳшатнинг ичидамиз. Бир халқ тинимсиз бомбардимон қилинмоқда. Бир халқ ойлар давомида энг оғриқли ўлимларга дучор бўлмоқда. Янги туғилган чақалоқлар очликдан ўлмоқда. Нафақат Ғазо бомбардимон қилинмоқда, балки минг йиллар давомида одамлар биргаликда яратган умуминсоний қадриятлар ҳам бомбаланмоқда. Ҳар бир бомба ҳаммамизнинг бошимизга тушмоқда.
Бошқа томондан, бугунги кунда биз фахрланадиган нарса, бу бутун дунё одамлари бу ҳужумга кескин қаршилик кўрсатмоқда. Бир неча ойдирки, дунёнинг шарқи, ғарби, жануби ва шимолидан шиддатли норозилик намойишлари келаяпти. Бу бизга ёруғликнинг ҳақиқий фарзандлари тинчликни хоҳлайдиган одамлар эканлигини кўрсатади», - деди Окур.
Гумрукчуўғлу ўз баёнотининг сўнгида бутун дунё ҳамжамиятини Фаластиндаги қирғинга эътибор қаратишни сўради:
«Биз ўз танловимизни қилдик. Биз тарихнинг тўғри томонида, яшаш учун курашаётган шарафли Фаластин аёллари тарафида туришга қарор қилдик. Биз шуни ҳамма билишини истаймиз: Исроил геноцидининг ягона қурбони Фаластин халқи эмас, балки инсон қадр-қимматидир. Инсоният қадр-қимматини ҳимоя қилиш эса ирқи ва динидан қатъий назар барчамизнинг умумий бурчимиздир!!!»