Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Гуруч курмаксиз бўлмайди: “Ишбилармон” тадбиркорлар кирдикорлари…
Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида уларнинг ҳуқуқлари кафолатланиб, имтиёзлар, енгилликлар тақдим этиб борилмоқда. Берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб фаолиятини кенгайтираётган, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорларнинг сони кундан кунга кўпаймоқда.
Республикада давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (боғча) фаолият юритиб келаётганлиги ва уларни қўллаб-қувватлаш учун давлатимиз томонидан субсидиялар ажратилаётганлиги тўғрисида кўпчилик билади ёки эшитган.
Албатта, бунинг натижасида охирги йиллар давомида нодавлат мактабгача таълим сектори кескин ошди, болалар қамрови 27 фоиздан бугунги 74 фоизгача кўтарилган, минглаб иш ўринлар яратилган.
Бироқ, халқимиз “гуруч курмаксиз бўлмайди” деб айтганидек, бундай кенг имкониятлардан фойдаланиб, айрим тадбиркорлар ўзининг фойдасини ноқонуний ошириш мақсадида сохтакорлик ҳаракатларни амалга оширмоқда.
“Хўш, булар қандай сохтакорлик билан шуғулланяпти...?” деб сўрайсиз.
Гап шундаки, 2022 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб мактабгача таълим соҳасида инсон омилисиз, автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиб, у орқали тарбияланувчиларнинг давомати ҳар куни электрон қайд этилмоқда ва шу маълумотлар асосида субсидиялар автоматик ҳисоб-китоб қилиниб, тўланиб келинмоқда.
Бунда, айрим “ишбилармон” тадбиркорлар эса бола манфаатидан ўз манфаатини устун қўйиб, жажжи гўдаклар ҳисобига бойишни мақсад қилиб, болаларнинг боғчага келмаганда, уларнинг давоматини турли усуллар орқали соҳталаштиришга уринмоқда. Бу усулларга эътибор берсангиз, одамзоднинг фантазияси нақадар чексизлигига ҳайратда қоласиз.
Демак, 1-УСУЛ: боғчага келмаган битта болани ўрнига бошқа болани расмини ахборот тизимига киритиб, давоматни қайд этиш.
Мисолда: ахборот тизимида 2017 йилда туғилган (6-7 ёшли) боланинг ФИОси кўрсатилган бўлиб, 3 ёшга тўлмаган гўдакнинг фотосурати киритилган ва давомат қилинган.
2-УСУЛ: боғчага келмаган битта болани ўрнига ёши катта одамни давоматни қайд этиш.
Мисолларда: ахборот тизимида 4-5 яшар болаларнинг ФИОси кўрсатилган бўлиб, ҳақиқатда унинг ўрнига ёши катта эркакларнинг фотосурати киритилган ва давомат қилинган.
3-УСУЛ: боғчага келмаган болани унинг фотосурати орқали (қоғозда ёки смартфонда ва компьютерда) давоматни қайд этиш.
Мисолларда: 4-5 яшар болалар боғча келмаган кунда, уларнинг қоғоздаги ва смартфондаги фотосурати орқали (ҳақиқатга боғчага келган боланинг юзи олдига фотосурат қўйилиб) давомат қилишга уринган.
4-УСУЛ: боғчага келмаган боланинг фотосуратини қоғозда қирқиб олиб, давоматни қайд этиш.
Мисолларда: бола боғча келмаган кунда, унинг қоғоздаги фотосурати орқали давомат қилишга уринган.
5-УСУЛ: давлат боғчаси тарбияланувчиларини автомашинада нодавлат боғчага олиб бориб, шу боғчада давоматдан ўтказиш.
Мисолда: Наманган вилояти Поп туманидаги давлат боғчаси тарбияланувчилари якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли оилавий боғчаларга Дамас автомашинасида олиб борилиб, давоматдан ўтказилган.
6-УСУЛ: давлат боғчаси тарбияланувчисини, ушбу давлат боғчасида туриб, нодавлат боғчанинг номидан давоматни қайд этиш.
Misolda: Jizzax viloyati Paxtakor tumanidagi davlat bogʻchasi tarbiyalanuvchilari yakka tartibdagi tadbirkorlarga tegishli oilaviy bogʻchalar hisobiga davomatdan oʻtkazilgan.
7-USUL: bitta bolani bir nechta bolalar oʻrniga davomatni qayd etish.
Мисолда: Иккита тадбиркорга тегишли оилавий боғчаларда битта болани иккита тарбияланувчи (ФИОси бошқа) ўрнига давомати қайд этилган.
Республикада 25 минг атрофида нодавлат боғчалар фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг давомат маълумотлари ахборот тизимидаги сунъий интеллект ёрдамида доимий таҳлил қилиниб, бир мингтадан ортиқ боғчалар юқорида кўрсатилган ноқонуний усуллардан фойдаланиб, давомат қилганлиги Мактабгача таълим агентлиги томонидан аниқланган.
Ушбу аниқланган ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, ушбу боғчаларга субсидия тўловлари уч ойга тўхтатилди. Шунингдек, ушбу тадбиркорларга нисбатан қонуний чора кўриш учун маълумотлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб келинмоқда.
Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор инновацион таълим технологияларни жорий қилиб, тарбияланувчиларга таълим-тарбия бераётган ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳалоллик йўли билан олинган даромад албатта хайрли бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга ноқонуний усулларни қўллаб, сохта давомат юритмаслигингизни такроран сўраймиз.
Маълумотларнинг сохталиги албатта фош бўлиши ва жазо муқаррарлигини унутманг !
Мақола муаллифи: Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати