Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
«Амалда йўқ тартиб учун жазо бериш — ноқонуний» — Расул Кушербаев
Депутатнинг таъкидлашича суд блогерга нисбатан ноқонуний жазо тайинлаган.
.jpg)
Куни кеча Ички ишлар вазирлиги вакили Шоҳрух Ғиёсов “Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2019 йилда муҳокамага қўйилиб, жамоатчилик фикри асосида тўлдириш учун муҳокамадан олингани, тўлдирилгач қайта қўйилишини маълум қилди. Демак, айни вақтга қадар лойиҳа қабул қилинмаган, деб ёзди Кушербаев ўзининг Telegram каналида.
Депутатнинг таъкидлашича, ЖИБ Ўзбекистон тумани суди фуқаро ва блогер Олимжон Хайдаровга МЖтКнинг 201-моддасида кўрсатилган “Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш” бўйича ноқонуний жазо тайинлаган.
Чунки, амалда ушбу тартибнинг ўзи бўлмагач, уни бузиб бўлмайди. Бузиб бўлмагач, жазо бериш ҳам мумкинмас. Жазо берилган тақдирда ҳам бу ноқонуний бўлиб, суд томонидан адолатсиз қарор қабул қилиш ҳисобланади.
Айни ўринда бу ишни кўрган судъя нафақат қонунни бузиб, фуқаронинг ҳуқуқи поймол бўлишига йўл қўйган, балки “Судъялик касамёди”га ҳам амал қилмай, мамлакатимизда одил ва мустақил суд тизимига нисбатан доғ тушириб, айрим фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончи пасайишига сабабчи бўлган.
Суд қарорида фуқаро қайси ҳуқуқий асосга кўра МЖтКнинг 201-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун жазога тортилганига изоҳ ёки тушунтириш берилмаган.
Жиноят кодексининг 231-моддасида белгиланганидек, олдиндан била туриб, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш - икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Айни ўринда маъмурий ишни тайёрлаган ИИБ ходимлари ва суд МЖтКнинг 201-моддасида кўрсатилган “Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш"да ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир этиш учун бундай тартибнинг мавжуд эмаслиги ва йўқ тартибни бузди, деб фуқароларга жазо қўллаб бўлмаслигини олдиндан билишар эди. Бироқ шунга қарамай улар адолатсиз қарор чиқаришган.
Шундан келиб чиқилса, ушбу иш доирасида материалларни тайёрлашда иштирок этган барча ходимлар ва судъянинг ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддасида белгиланган қонунбузарлик доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.
“Умид қиламизки, Судъялар Олий Кенгаши агар ўз ишида холис бўлса мамлакатимиздаги мустақил ва одил суд тизимини обрўсизлантиришга олиб келган, судъялик қасамёдини бузган судъянинг ҳаракатларига баҳо бериб, унинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш чораларини кўради.
Ўз ўрнида Ички ишлар вазирлиги ҳам қонунга зид иш материалларини тайёрлаб судга тақдим қилган ходимларининг ҳаракатларига бахо беради. Яшасин қонунийлик, тенглик ва адолат тамойиллари!”, — деб ёзди депутат.




Изоҳлар 1
