Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Жиззахда «заказ»га ишлагани айтилаётган прокуратура ва тергов бўлими ходимларига текширув бошланди
Ижтимоий тармоқларда ҳокимлик қарорининг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза киритилганлиги ва бошқа ҳолатлар ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани прокурорининг Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) тумани ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарорининг 2 нафар фуқарога доир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси Жиззах туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига кўра қаноатлантиришдан рад этилган.
Ҳозирда, хабарда қайд этилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганлиги, шунингдек, туман прокуратураси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланганлиги, натижалари бўйича қонуний чоралар кўрилади.
Гап шундаки, Жиззах тумани(Шароф Рашидов) ҳокимининг 2007 йил 29 декабрдаги 947-сон қарори билан туманнинг Охунбобоев ва Учтепа ҚФЙ ҳудудидан жами 26 нафар фуқарога уй-жой қуриш учун 0,06 гадан ер майдонлари ажратиб берилган.
Орадан вақт ўтиб Жиззах туман(Шароф Рашидов) прокуратураси негадир ҳоким қарори билан ер ажратиб берилган фуқаролардан икки нафари: А.Мамажонов ва А.Ачиловларга оид қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраб судга ариза киритган.
Аризага асос қилиб терговчининг 082122/2022-44ВУ- сонли жиноят иши бўйича 2023 йил 4 декабрь кунги “айблилик масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини бир қисмини тугатиш ҳақидаги қарорга аниқлик киритиш тўғрисида”ги қарори келтирилган.
Қизиғи шундаки, туман ҳокимининг битта қарори (2007 йил 29 декабрдаги 947-сон) билан 26 нафар фуқарога ер ажратилган бўлса-ю, қандай қилиб ундаги икки фуқаронинг қарори ноқонуний бўлиб қолади? Агар қарор ноқонуний бўлса, демак барча 26 нафар фуқарога оид қарор ноқонуний бўлмайдими?
«Заказ иш” дегани шу бўлса керак. Оддий айтганда юқоридаги қарор билан А.Мамажонов ва А.Ачиловларга ажратилган ер майдони энди кимгадир керак бўлиб қолган. Ва бунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар халқ берган ваколатни суистеъмол қилиб, “заказ”ни ижро қилмоқда. Балки бу коррупция эвазигадир. Қизиққанлар текшириб кўриши мумкин», дея ёзади жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев.
Ишониш қийин, лекин терговчи судда гувоҳ сифатида сўралганда прокуратура органи асос қилиб келтирган ўша қарорни (082122/2022-44ВУ- сонли жиноят иши бўйича 2023 йил 4 декабрь кунги) қабул қилганини эслай олмаслиги ва унинг асл нусхаси қаердалигини билмаслигини айтган. Ажойиб...
Аслида терговчи қарорнинг асл нусхаси қаердалиги ва бу қарорни қабул қилганини қандай эслайди? Ахир юқорида келтирилган жиноят иши ЖИБ Шароф Рашидов туман судига 2023 йил 18 сентябрь куни кирим қилиниб, суднинг 2023 йил 29 сентябрь кунги ажрими билан ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а, б” бандларига асосан тугатилган бўлса.
Аллақачон суд ихтиёрига ўтган иш бўйича терговчи асл нусхаси қаердалигини эслолмаётган 2023 йил 4 декабрдаги қарорини гўёки бор дея асос қилиб, судга ариза киритаётган прокуратуранинг бу ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин?
Бу қонунни билмаслик эмас, билиб туриб ошкора бузиш, ҳужжат сохталаштириш, мансаб ваколатни суистеъмол қилиш дейилади. Прокуратура ва терговчининг аҳволи шу бўлса, фуқаролар кимга ишонади, кимга суянади?
Саволга Бош прокуроримиз Ниғматилла Тўлқинович қуйи прокуратуранинг бу ҳаракатларига қонуний чора кўргачгина жавоб берса бўлади, дея қўшимча қилган Р.Кушербаев.