Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Экология вазирлиги ва Волонтёрлар Ассоциацияси ўртасида Меморандум имзоланди
Жорий йилнинг 11 март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида ёшларни иқлим масалалари бўйича кун тартибига жалб этиш бўйича Стратегия тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Экология вазири Азиз Абдуҳакимов, Волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова, иқлим ўзгариши бўйича халқаро таълим платформаси — «Climatescience rahbari Майкл Бекланд, сенарийнавис, «Қаҳрамонлар даври» болалар китоблари муаллифи Мадина Мўминова, ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этган.
«Барча Стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уни татбиқ қилиш жараёнларига ёшларни жалб этиш фаолиятимизда асосий ўринни эгаллайди. Чунки ёшлар ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, уларнинг ғайрати, фаоллиги ва ижодкорлиги барқарор ва яшил келажакни шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади», — деди Экология вазири Азиз Абдуҳакимов.
Вазирликнинг ёшларга оид стратегияси учта устувор йўналишни ўз ичига олган: жалб этишнинг институционал механизми, экологик тадбирлар тақвими ва иқлим ҳамда экология соҳасидаги таълимни рағбатлантириш. Жалб этишнинг институционал механизми 75 кишидан иборат Ёшлар кенгашини ташкил этиш, республиканинг барча ҳудудларидан 14 нафар экология элчисини тайинлаш ва «Кичик қаҳрамонлар» болалар эко-ҳаракатининг экоқўмиталарини ташкил этишни назарда тутади. Тадбирларнинг календарь режасига мувофиқ, вазирлик ҳамкорлар билан биргаликда жорий йилда «EduCo» фестивали, «Clean Games», «Plogging», эко-мукофот ва бошқа тадбирларни ўтказади.
«Ёшлар билан ишлаш» стратегиясида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Экология вазирлиги ва Ўзбекистон Волонтёрлар Ассоциацияси ўртасида Меморандум имзоланди.
Ушбу Стратегия «Ёшлар экология элчилари» дастури каби лойиҳаларни ўз ичига олади, улар доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан «Open sall» усули бўйича фаол ёш етакчилар танлаб олинган. Бу етакчилар Экология вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар кенгаши кўмагида экологик муаммоларнинг ҳудудий хариталарини ишлаб чиқади.
Тадбир давомида вазирликнинг болалар ва ёшлар ўртасида экологик таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган муваффақиятли ташаббуслари ҳақида маълумот берилди. Вилоят мактабларига ташкил этилган хайрия саёҳатлари, экологияга оид брайл алифбосидаги китоблар тарқатилиши ана шундай мисоллардандир. «Кичик эко-қаҳрамон» тадбирида болалар экологик ҳаракатида фаол иштирок этаётган, уларнинг табиатни асрашга қўшган ҳиссасини эътироф этган ёшлар алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида «Upcycling.uz», «Ecojonlab ва «Swap Bozor» каби лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилган.
Маълумот учун, «Upcycling.uz» эски нарсаларни ижодий жиҳатдан ўзгартириш, уларни қайта ишлаш ва бу орқали атроф-муҳитни асрашни назарда тутади. «Swap Bozor» эса экологик хабардорлик ва масъулиятли истеъмол тамойилларига асосланган. Ушбу лойиҳа нафақат чиқиндиларни камайтириш ва барқарор турмуш тарзи, балки экологик масъулият ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилади.