Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 1 млрдга яқин пул талон-торож қилингани аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги собиқ Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» давлат муассасаси томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида республика бюджети ҳисобидан харид қилинган компьютер ва бошқа воситаларнинг тавсия этилган техник топшириқларга мувофиқлиги ҳамда молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигини Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида жойига чиққан ҳолда ўрганган.

Етказиб берилган компьютерларнинг техник хусусиятлари ўрганилганида шартномада кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилмаганлиги аниқланган. Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, «Ўқув таълим-таъминот» ДМ ва «Smart Sales Leader» МЧЖ ўртасида 2021-2022 йилда тузилган шартномага асосан, жамият томонидан етказиб берилиши лозим бўлган қўшимча электрон воситалар етказиб берилмасдан, жами 919 млн 360 минг сўм миқдордаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Ўқув таълим-таъминот» ДМ ва «Smart Sales Leader» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



