Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Қурувчилар хавфсиз шароитларни яратиб беришга масъул» – Қурилиш вазирлиги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкентдаги қурилиш объектида 23 ёшли йигит вафоти тўғрисидаги ҳолатни ўрганган.
Маълум бўлишича, мазкур объект Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган.
Буюртмачи «New Times Buildings» МЧЖ Давлат хизматлари агентлиги орқали Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Янги Дархон» МФЙ ҳудудида 4 та 17 қаватли уй-жойлар қурилиши учун рўйхатдан ўтган. Кейинчалик қурилиш ишлари субпудратчи «King house» МЧЖга топширилган.
Қурилиш-монтаж ишлари ҳудудий инспекция ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиб борилган. Хусусан, бажарилиши зарур бўлган 10 та ёзма кўрсатма берилган. Бироқ иш жараёнидаги эҳтиётсизлик сабаб 2024 йилнинг 11 март куни қурилишда ишлаб келаётган 2001 йилда туғилган Ш.Б.нинг бошига 14-қаватдан қолип-опалубка тушиб кетиши натижасида, вафот этган.
Вазирлик шу ўринда қурилиш объекти иштирокчилари, шунингдек, буюртмачи, пудратчи ва техник назоратчиларнинг қурилиш майдонларидаги ишчилар учун хавфсиз шароитларни яратиб беришга масъул эканликларини яна бир карра эслатиб ўтган. Зеро, меҳнат муҳофазасига амал қилиш билан содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин.
Видеороликда қурилиш майдонларида меҳнат муҳофазасига оид талаб ва қоидалар билан танишишингиз мумкин.