Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Амударёда кластерга тегишли бинода қўлбола ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ҳолат ортидан жиноят иши қўзғатилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида 77,1 тонна қўлбола усулда тайёрланган ёғ маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Департамент, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилояти, Ромитан туманида давлат рўйхатидан ўтган “T.” МЧЖ ҳамда Амударё туманида фаолият кўрсатувчи “A” МЧЖ кластерининг масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “АmudaryoTex” МЧЖга тегишли нотурар бинода ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилганлик.
Тадбир давомида, ушбу яширин цехдан қўлбола усулда тайёрланган 77,1 тонна 5 литр ҳажмдаги елим идишларга қадоқланган истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти, 19 460 дона хўжалик совуни, 10 тн. пахта чигити, 3 тн. кунжара, 32 та рулон ёрлиқлар, 8 дона мой-жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 1,3 млрд сўмлик товарлар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



