Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Ҳиндистонлик сайёҳдан тавсия: «Таътилда қаерга бориш ва нима қилиш керак?»
Сужата Догра мақоласида ҳар бир масканнинг тарихига ва ўзига хослигида алоҳида тўхталиб ўтган.
Ўзбекистонда қиш фасли ҳукмрон. Декабрь ойининг ярми ортда қолди. Табиийки, бундай пайтда турли бетакрор масканларга саёҳат қилиш кишига ўзгача завқ бағишлайди.

Чет эллик сайёҳ, блогер, туризм соҳасида тадбиркор, дунёнинг бир нечта мамлакатларига саёҳат қилиб улгурган Сужата Догра айнан декабрь ойида Ўзбекистоннинг 7 та масканига боришни тавсия қилмоқда.
Ҳиндистонлик сайёҳнинг рўйхатидан Самарқанддаги Регистон майдони, Бухородаги Чор Минор мадрасаси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Тошкентдаги Амир Темур музейи, Жиззах ва Навоий ҳудудларида жойлашган Айдаркўл кўли, Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси ҳамда Шердор мадрасаси ўрин олган.

«Ўзбекистондаги муҳташам масжидлар, миноралар ва ўрта асрларга оид исломий ёдгорликлари билан ҳақиқий ҳаётдаги Аладдин манзарасига қаранг.
Архитектура мўъжизалари ва ўзаро кесишган ҳудудлар бу мамлакатнинг бой маданий тарихига кўз ташлаш имконини беради ва декабрь – буларнинг барчасини ўрганиш учун энг қулай вақт», – деб тавсия қилади Догра.
Таъкидлаш керакки, Сужата Догра мақоласида ҳар бир масканнинг тарихига ва ўзига хослигида алоҳида тўхталиб ўтган. Догра Ўзбекистонга кўп марта ташриф буюрганини ва бу унда юқори таассурот қолдирганини бир неча бор таъкидлаган.