Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Нуткоинчилар» учун ажойиб янгилик! Notcoin’ни сотиш ва сотиб олиш имконияти пайдо бўлди

Notcoin токени ишга туширилгунга қадар Notcoin pre-market’да токенларни пуллаш ва сотиб олиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Notcoin ҳамжамияти эълон қилди.
«Нуткоинчилар» эндиликда сиз Notcoin-bot’даги ўйин ҳисобингиздан 10 ва 100 миллионгача бўлган «тангачалар»ни Notcoin ваучерларига (NFT) айлантиришингиз ва уларни GetGems тармоғида сотишингиз мумкин.
Токенлар ишга туширилгандан кейин ваучерларни $NOT’га алмаштириш ёки токен ишга тушишини кутишингиз ва балансингизни тўғридан-тўғри $NOT’га айлантиришингиз мумкин.
Pre-market роялти орқали $NOT рўйхатларини қўллаб-қувватлагани учун NFT савдоларининг 20 фоизини комиссия кўринишида ушлаб олади.
«$NOT токенининг нархи қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Листинг нархи ҳатто нолга тенг бўлиши мумкин, шунинг учун ваучерларни сотишда буни ҳисобга олинг», - дейилади хабарда.
Қандай қилиб not-тангачаларни NFT-ваучерга айлантириш мумкин?
- Telegram иловасидан Notcoin ботини очинг, асосий экрандан Trade тугмасини босинг
- Чиқармоқчи бўлган ваучерлар номиналини ва сонини танланг.
- TON ҳамёнингизни уланг ва NFT ваучерини чиқариш учун блокчейн тўловини (~$0,1) тўланг.
- Бир неча дақиқа ичида ваучер TON ҳамёнингизга тушади
Диққат! Айни вақтда Notcoin-бот’да /trade тугмаси мавжуд эмас, унинг қачон қўшилиши эса очиқланмаган. Бироқ Notcoin pre-market’да савдолар қизғин кетмоқда.
8 март ҳолатига кўра:
10 млн $NOT ўртача нархи – 150-200 TON (435-581 доллар)
100 млн $NOT ўртача нархи – 1000-5000 TON (2900-14531 доллар)
Notcoin Voucher - бу токенлар блокчейнда чиқарилишидан ва қийматга эга бўлишидан олдин (қийматга эга бўлмаслик эҳтимоли ҳам бор) виртуал ўйин балансингиз билан Notcoin савдосини бошлашнинг бир усули.



