Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Блокадаги Ғазо аҳолиси Исроил ҳужумларига қарамай Рамазонни нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда
Блокада остида қолаётган Ғазо сектори аҳолиси, 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган Исроил ҳужумларига қарамай, бу йил 11 мартда бошланадиган мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойини нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда.
Марказий эксклавдаги Дайр ал-Бала шаҳрида истиқомат қилувчи 44 ёшли Муҳаммад ал-Мағрибий Исроил қирғинлари, вайронагарчилик ва очарчиликка қарамай Рамазон ойида хонадонларни безаклайдиган турли-ҳил безакларни сотишга қарор қилди.
Мағрибий бу билан болалар учун ҳеч бўлмаганда бир лаҳзага сеҳрли муҳит яратишга ҳаракат қилганлигини айтди.
«Исроил ўзининг қатлиомлари билан Рамазон қувончимизга зарба берди. Ҳамма ўз яқинларини, уйларини йўқотди, бу жуда ачинарли. Уруш давом этаётганига қарамай, болаларга урф-одатлар, анъаналар ва муқаддас Рамазонни қандай нишонлашни ўргатиш керак», - деди фаластинлик.
Мағрибийнинг айтишича, ҳар йили Рамазон ойида ғазоликлар ўз уйларини, кўчаларини ва қочқинлар лагерларини чироқлар билан безашган, аммо бу йил муборак ойга тайёргарлик кўриш учун кам иш қилинган.Айни пайтда Рамазон ойи муносабати билан биринчи марта рўза тутадиган ўғлига фонарь сотиб олган 39 ёшли фаластинлик Муҳаммад ал-Сусий бу йил мавжуд вазиятдан келиб чиқиб шундай деди:
«Босқинчилар Ғазодаги ҳамма нарсани вайрон қилишди. Улар аёллар, болалар ва қарияларни ўлдиришди. Ҳужумлар туфайли ухлашни, ўйнашни унутиб қўйган фарзандларимизга қувонч келтирмоқчимиз», — деди Муҳаммад.
Маълумот ўрнида, 2023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этаётган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 631 нафарга етди, яраланганларнинг умумий сони эса 72 043 нафарга етган.