Qidirish

15:14 / 2022-12-16 953 2 Ҳодисалар

Сурхондарёда тозалаш бошланди. «Свет» ва газ муаммоси ортидан бир нечта туман раҳбарларига жиноят иши очилди

Сурхондарё вилоятида бир нечта амалдорлар мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларини амалга оширгани учун, уларга нисбатан жиноят иши очилди.

world-news

Қизириқ

Қизириқ тумани электр таъминоти корхонасининг энергия сотиш бўйича бошлиқ ўринбосари Х.Ж. мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб,  “Евроазия шифер” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида жами 474 млн. 831 минг 400 сўмлик кўп миқдорда зарар етказилгани аниқлаган бўлсада, етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш чораларини кўрмаган.

2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра 3 млрд. 024 млн. 662 сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, электр энергияси тармоғидан узмасдан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12.12.2022 йилда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шеробод  

Шеробод “ТЭТК” бошлиғи Қ.К.  мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб,  тумандаги 208 нафар юридик ва жисмоний шахслар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳолати юзасидан расмийлаштирилган 487 млн. 020 минг сўмлик далолатномалар тегишли тартибда қонуний чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12.12.2022 йилда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сариосиё

Сариосиё туман электр таъминоти корхонасининг техник ҳисобчиси И.И. томонидан туманнинг "Гулобод" маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.нинг хонадонида аниқланган тармоққа ноқонуний уланиш ҳолати бўйича тузилган далолатномаларни ҳисобга олмаслик учун ундан 2 млн. сўм пул маблағини талаб қилиб, олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.12.2022 йилда Сариосиё туман ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Музработ 

Музработ туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи А.Қ. ва бошқалар хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, юридик шахснинг электр энергиясидан 263 млн. 707 минг 882 сўмлик тўлов муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, истеъмолчиларни электр энергия тармоғидан узмасдан, қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлишган.   

Шунингдек, сув таъминот бўлими муҳандис энергетиги Б.К. сув насослари ҳамда электродвигателларни электр ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб фойдаланиб келинаётганлиги оқибатида “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси манфаатларига кўп миқдорда, яъни 129,7 млн. сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12.12.2022 йилда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Музработ туман бўлими томонидан ЖКнинг 205-моддаси  2-қисми “а” банди, ЖКнинг 185-2-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек,  "Кўмиртаъминот" МЧЖ Сурхондарё филиали тасарруфидаги Музработ тумани кўмир омборхона мудири Ж.Х. аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 44 тонна кўмир маҳсулотини Музработ тумани, “Юртим жамоли” маҳалласидаги ғишт заводи ҳудудига келгусида сотиш мақсадида туширган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13.12.2022 йилда Музработ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Узун

Узун “ТЭТК” бошлиғи Ғ.А. ва бошқаларга нисбатан мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб,  “Искандар Турдиалиев”, “Нурафшон”, “Агро Омад” фермер хўжаликлари электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида жами 140 млн. 832 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказилгани аниқлаган бўлсада, етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш чоралари кўрмаган. 2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра 2 млрд. 638 млн. сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлсада, электр энергияси тармоғидан узмасдан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.12.2022 йилда Узун тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Денов

Денов тумангаз таъминот корхонаси бош муҳандис М.С. Денов туман газ филиали балансида бўлган Денов тумани “Тотувлик” маҳалласи ҳудудида табиий газ тармоғидаги 219 мм диаметрли қиймати 66 млн. 550 минг               960 сўмлик 280 метр темир газ қувурларини сотиб юборган.

Денов туман газ таъминоти корхонаси собиқ раҳбари Ф.Р. Денов тумани “Чоргул” маҳалласи ҳудудида табиий газ тармоғидаги 159 мм диаметрли қиймати 115 млн. 710 минг 698 сўмлик 1069 метр темир газ қувурларини ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган “Панжи”, “Мадатов Боймурод Бойқулович”, “Хаким”, “Истиқлол”, “Шамшодбек Ҳимойиддин Файз”, “Инновацион Тараққиёт” ва “Уч ўғлон оғалар” фермер хўжаликларига сув чиқаришда фойдаланишга бериб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12.12.2022 йилда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Денов туман бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "в,г" банди,  205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ангор

“Ангор тумангаз” газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Э.И.нинг яшаш хонадонига табиий газ тармоғига ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан уланиб, ишлатилганлиги оқибатида “Ангор тумангаз” газ таъминоти бўлими манфаатларига анча миқдорда, яъни 49 млн. 319 минг 600 сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13.12.2022 йилда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ангор туман бўлими  томонидан ЖКнинг 185-2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Термиз шаҳар

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали мутахассислари томонидан Термиз шаҳар “Тинчлик” маҳалласида яшовчи фуқаро П.Ш.нинг  яшаш хонадонига табиий газ тармоғига ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан уланиб, ишлатилганлиги оқибатида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали манфаатларига анча миқдорда, яъни 32 млн. 764 минг 765 сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13.12.2022 йилда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз шаҳар бўлими томонидан ЖКнинг 185-2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 11 декабрь куни Президент Администрация раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлаган эди.

Унга кўра, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган "Ҳудудгаз Тошкент" филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Шунингдек,  “Янгийўл тумангаз” раҳбари Умид Тўйчиев ва “Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси” собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

“Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади”, — деган эди Сардор Умурзаков.

Изоҳлар 2

JAVOXIR OCHILDIYEV
2022-Dec-18 20:50
Surxandaryo viloyati jarqurg'on tumani xuja qishloq maxalasi elikter energiya taminoti ishlamaydi eng katta mamo shu elikter tóki 1 sutkada 12 soat yonadi 2 soat yonsa 2 soat óchadi
нуманов
2022-Dec-21 09:31
СССР ВАКТИДА КУРИЛГАН НОГОИРОНЛАРГА КАРАШЛИ МЧЖ ЛАРНИ ХАМ ТЕКШИРИШ КЕРАК ХИСОБЛАГИЧЛАР ЙИЛЛАР ДАВОМИДА КУЙИЛМГАН 31ЙИЛ ДАВОМИДА. БИНОЛАРНИ ИЖАРАГА БЕРИБ КЕЛИШГАН У ЕРНИ ХЕЧ КИМ ТЕКШИРМАГАН. ЯХШИЛАБ ТЕКШИРШ КЕРАК КУЗИ ОЖИЗЛАРГА КАРАШЛИ
Фикр билдириш