Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
«Монопол олигархлар бор экан, Ўзбекистонда бензин арзон бўлишидан умид қилманг» — Отабек Бакиров

Ўзбекистонда бензин ёқилғиси яқин келажакда арзонлашмайди, бунга сабаб олигархларнинг хусусий монополиялари. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Бакировга кўра, бензиннинг нархи ўзбекча «хусусийлаштириш»га боғлиқ эмас. Балки олигархларнинг хусусий монополиялари.
«Ҳукуматнинг ўзи рақобат муҳитини яратишни истамаса, очиқ бозор ва тенг имкониятларни рағбатлантириш ўрнига ўзига яқин монополия ва олигархларни бошини силаса, эртанги кунга заррача умид қилмасаям бўлаверади» - деди Бакиров.
Иқтисодчининг ёзишича, Келес чегарасигача бўлган масофа (1700 км) учун бир тоннаси учун 150 доллар бўлган бир пайтда ички темир йўл орқали ташиш хизмати 8-10 км учун 15-20 доллларни ташкил этади.
«Темир йўл инфратузилмаси ҳукумат билан чатишиб кетган монополистлар қўлида ва дўстларга «скидка», бегоналарга тариф кўринишида ишлайди.
Импортёрлар катта ҳажмларда бензин маҳсулотини олиб кирганда уларни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги ҳамда мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги. Катта сиғимлар монополист ва ўғри олигархлар қўлида.
Нефть омборларини текинга эгаллаб олган ўғри олигархлар ҳатто монополистлар реестрига қўшилмаган (бу ишга қўл урган антимонополия раҳбарини яна бўшатворишади).
Бензин маҳсулоти барча стандартларга тўғри келиши ва сифати талабга жавоб бериши юзасидан ҳужжатлар борлигига қарамай, республикага олиб кирганда қўшимча мажбурий сертификатлашдан ўтказилиши. Нотариф чекловларни ўрнатиш ҳукуматнинг севимли воситаси бу орқали бегоналар ўйиндан четлатиб турилади», - дейди у.
Бакировнинг айтишича, айни вақтда Ўзбекистонга Туркманистондан бензин импорти деярли тўхтаб қолган, бунга эса жўяли сабаблар бор.
«Туркманистон давлатидан бензин маҳсулотини харид қилиш жараёни жуда кўп вақтни талаб қилиши. Бу бюрократия уруш бошлангач, 2022 йилдан кейин шимоллик оқ хўжаларнинг топшириғи ёки босими билан мақсадли равишда уюштирилган. Натижада Туркманистондан бензин импорти аввалига каррасига қисқарган ва кейин деярли тўхтаб қолган», - деди Отабек Бакиров.



