Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғридан-тўғри Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
Экспортчиларга кўмакчи бўлиб, миллий сертификатлар хорижий давлатларда тан олиниши бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш, сифатсиз маҳсулотлар импортининг олдини олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битим талабларини амалиётга жорий этиш агентликнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ушбу тақдимотда соҳа олдида турган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғридан-тўғри Ҳукумат бўйсунувига ўтказилиши белгиланди.
Экспортчиларга кўмакчи бўлиб, миллий сертификатлар хорижий давлатларда тан олиниши бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш, сифатсиз маҳсулотлар импортининг олдини олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги битим талабларини амалиётга жорий этиш агентликнинг асосий вазифалари сифатида белгиланади.
Шунингдек, агентлик соҳа учун кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга бевосита масъул бўлади, аҳоли ва тадбиркорлар билан ишлашда шаффофликни таъминлаш учун соҳани тўлиқ рақамлаштиради.
Жорий йилда ривожланган давлатлар билан синов натижаларини икки томонлама тан олиш бўйича келишувларга эришиш ишларини давом эттириб, 1,2 мингта корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, техник регламентлар билан қамраб олинган маҳсулотлар турини кўпайтириш, амалдаги 19 та техник регламентни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш, эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини жорий қилиш ишларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Жаҳон савдо ташкилоти билан самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида агентлик тузилмасида Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказини ишга тушириш таклиф қилинди.
Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий консультантларни жалб қилиш ва тармоқларда стандартга масъул кадрларни ўқитиш кераклиги айтилди. Соҳани рақамлаштириш мақсадида “Техник тартибга солиш” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилиши белгиланди.
Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, жойларга чиқиб, корхона ва тадбиркорлар билан учрашиш, уларнинг стандарт соҳасидаги муаммо ва таклифларини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга қайси стандартларни ишлаб чиқиш ёки қаерда лабораториялар ташкил қилиш бўйича аниқ режаларни белгилаб, ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Қайд этиш керак, ушбу агентликка Энергетика вазирининг ўринбосари Акмал Жуманазаров директор этиб тайинланди.