Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:10 / 2024-02-14 1394 0 Сиёсат

ГЭФ Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида экотизимларни тиклаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун 26 млн доллар ажратади

world-news

13 февраль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Глобал экологик фонд (ГЭФ) раҳбари Карлос Родригес ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Вазир ГЭФ раҳбарини жорий йилнинг февраль ойи бошида Вашингтонда (АҚШ) Глобал экологик фонд кенгашининг 66-йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади ва минтақавий лойиҳаларни ривожлантиришдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

«Марказий Осиё вазирлари экотизимларни тиклаш ва иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича минтақавий ҳамкорликка тайёр. Бешта давлат бир-бирига боғланган, Марказий Осиё минтақаси эса бир экотизимдир», — деди Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун, ГЭФ Кенгашининг 66-йиғилиши доирасида Экотизимни тиклаш, табиий ресурсларни бошқаришни яхшилаш ва мустаҳкамликни ошириш учун Марказий Осиё сув ва қуруқлик алоқалари (CAWLN) Минтақавий дастурининг 5 та лойиҳасига 26 миллион доллар ажратилди.

Таъкидлаш жоизки, умумий қиймати 18,6 миллион доллар бўлган бешта лойиҳадан тўрттаси Ўзбекистон иштирокида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (БМТ ФАО) кўмагида амалга оширилади.

Бу лойиҳаларга Марказий Осиёнинг заиф экотизимларида ерларни тиклаш, Амударё, Зарафшон, Панж, Сирдарё ва Норин дарёлари ҳавзаларида сув ресурсларини комплекс бошқаришни кучайтириш, экотизимлар ва биохилма-хилликни сақлашни яхшилаш учун табиий ресурсларни комплекс бошқариш кабилар киради.

Ўз навбатида Карлос Родригес Ўзбекистон томонини Ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14 йиғилиши муваффақиятли ўтаётгани билан табриклади ва ушбу тадбир Марказий Осиё минтақаси давлатлари вазирларини самарали қарорлар қабул қилиш учун бирлаштириш имконини берганини таъкидлади.

«Мен вазирга Глобал экологик фонднинг молиявий кўмагида минтақанинг заиф экотизимларини ҳимоя қилиш ва сақлашга қаратилган ҳамкорликнинг янги даврини бошлашга йўл очиб беришдаги хизматлари учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», — деди ГЭФ бош директори Карлос Мануэл Родригес.

Музокаралар чоғида 2025 йилда Ўзбекистонда ГEФ Ассамблеясини ўтказиш, Очиқ денгиз бўйича халқаро шартнома, «Central Asian Green University» билан ҳамкорлик қилиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш