Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

17:54 / 2024-02-10 2525 0 Мақолалар

Қарор бекор бўлиши учун 7 асос: Тошкент шаҳар прокуратураси икки суд қарори устидан Тафтиш инстанциясига протест киритди

Тошкент шаҳар прокуратураси суднинг икки инстанцияси чиқарган қарорини бекор қилиш бўйича протест киритди. Прокуратура протестида Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 28 сентябрдаги ва Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 ноябрдаги қарорлари ҳақида гап кетади.

world-news

Суд муҳокамасида Тоғ кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 7 августда қабул қилинган 11-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган бўлиб, барча судлар вазирликнинг Оҳангарон туманида жойлашган «Апартак 3» кўмир конида фаолият олиб борган «MIZAN ITHALET VE IHRACAT TURIZM PAZARLAMA TICARET» МЧЖ Хорижий корхонасининг 2023 йил 10 январда расмийлаштирилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш бўйича қабул қилинган қарорини қўллаб-қувватлаган.

Геология вазирлигининг 11-сонли қарори:

Прокуратура эса 2024 йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди Тафтиш инстанциясига иш юзасидан протест киритган. Хусусан, протест киритган шаҳар прокруори ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Э.Инамжанов судларнинг қарорини бекор қилиниши кераклиги тўғрисида 7 та асос келтирган.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2024 йилнинг 18 январдаги протести:

Эътиборлиси, протест 18 январь куни киритилган бўлиб, ишни кўраётган учинчи суд – Тошкент шаҳар маъмурий суди Тафтиш инстанцияси прокуратура протестини муҳокама қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасдан, протестни қаноатлантирмаган ҳолда 19 январь куни жўртакасига қарор эълон қилиб, қуйи инстанциялар қарорларини кучида қолдирган.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси Суҳроб Йўлдошев томонидан 2023 йил 28 сентябрь куни қабул қилинган қарор:

Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 ноябрдаги қарори. Раислик қилувчи А.Хожиев, ҳайъат аъзолари, судьялар С.Талипов, С.Раҳмудинов.

Тошкент шаҳар маъмурий суди Тафтиш инстанциясининг 2024 йил 19 январдаги қарори. Раислик этувчи У.Алмамедов, Ҳайъат аъзолари судьялари: Т.Салимов, А.Юсупов.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш