Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Сурхондарё халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қурбонов Ўткир Ибрагимович Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. У шу кунгача Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Методик хизмат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, У.Қурбонов 1977 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1999 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – умумтехника фанлари ва меҳнат таълими ўқитувчиси.
Меҳнат фаолияти давомида Олтинсой тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Олтинсой тумани халқ таълими бўлими методика кабинети мудири, Олтинсой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи методисти, Тошкент шаҳар Ҳамза тумани халқ таълими бўлими болаликни муҳофаза қилиш бўйича назоратчи, Ҳамза тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудир ўринбосари, бўлими мудири, Олмазор тумани 100-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори, М.Улуғбек, Олтинсой, Учтепа туманлари халқ таълими бўлими мудири лавозимларида ишлаган.