Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт регионидаги конларда газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда
Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари конларда табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб, жойларда -20С гача тушиб кетиши, бунинг оқибатида объектларнинг технологик жараёнларида келиб чиқаётган музлаб қолиш ҳолатларига қарамасдан углеводородлар захираларини кўпайтириш, конлардан табиий газ қазиб чиқаришни ошириш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг ижроси ҳамда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар жойида ўрганилди.
Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасида олиб борилаётган бурғилаш ишларини назорат қилиш мақсадида “Қуйи Шимолий Бердах” 4-сонли излов қидирув қудуғини бурғилаш жараёнлари билан танишиб чиқилди.
“Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 10, 114 ва 117-сонли, “Шарқий Бердах” конидаги 97-, “Шарқий Бердах” конидаги 7, 32, 33, 58, 69 ва 75-сонли қудуқларида бажарилаётган бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишлари жойига чиққан ҳолда назорат қилинди.
Ўрганишлар давомида ушбу тадбирларни бажараётган пудратчи ташкилотлар раҳбарлари билан ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилиниб “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари ва Устюрт бошқармасининг, шунинг пудратчи ташкилотларнинг раҳбар ва ходимларига қудуқларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Декабрь ойининг ўткан 14 кунида Устюрт бошқармаси бўйича жами 3 та, шулардан 2 та янги - “Қуйи Шарқий Бердах” 4 ва 10-сонли қудуқлар бурғилаш ишларидан ва яна 1 та - “Қуйи Сургил” 21-сонли қудуғи капитал таъмирлаш ишларидан сўнг ишга туширилиб, натижада кунлик табиий газ қазиб чиқаришни 700 минг куб метрга кўпайтиришга эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ белгиланган геолого-техник тадбирларни самарали амалга ошириш орқали 2022 йил якунига қадар жами 6 та қудуқни бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларидан ишга тушириш натижасида кунлик газ қазиб чиқаришни яна 1,0 млн. куб метрга ошириш бўйича ишлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



