Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Наманганда Адлия кутубхонаси ташкил этилди
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Наманган вилоятидаги барча маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам тарзда ўтказилиб, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу жумладан, маҳаллаларда ўтказилаётган “Сайёр қабул” ва “Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман” шиори остидаги тадбирлар маҳалла аҳлини ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда.


Бу гал адлия бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан, маҳаллаларда “Адлия кутубхонаси”ни ташкил этилмоқда. Дастлаб, Янги Наманган туманидаги “Бунёдкор” маҳалласида ташкил этилган кутубхонага ҳуқуқий, бадиий китоблар, шунингдек Адлия вазирлиги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида чоп этилган ҳуқуқий қўлланмалардан иборат 200 дан ортиқ китоблар жамланмаси фойдаланиш учун топширилди.


Унда, бошқарма бошлиғи иштирок этиб, китобхонлик маданиятини маҳалладан бошлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ўз билим ва малакаларини мунтазам ошириб боришда айнан китобга ошно бўлиш мақсадга мунофиқлигини таъкидлади. Тақдим этилган ҳуқуқий ва бадиий китобларни мутолаа қилиб, ҳуқуқий онгини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш орқали фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ соҳасидаги билимларини ошириб боришларига замин яратилганини айтиб ўтди.

Албатта бу каби беминнат ҳадялар “Бунёдкор” маҳалласи аҳолисини бирдек мамнун этди. Эслатиб ўтамиз, вилоятимиздаги бошқа маҳаллаларида ҳам босқичма-босқич “Адлия кутубхонаси” ташкил этилади.
Наманган вилояти адлия бошқармаси