Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Мирзиёев Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан учрашди
24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда Ўзбекистон-Хитой муносабатларида юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилиб, бу галги ташриф ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга янги кучли суръат бағишлашига ишонч билдирилди.

Учрашувда Ўзбекистон техник йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш марказларини ташкил этиш, Хитойнинг ижтимоий ҳимоя ва суғурта, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш борасидаги тажрибасини ўрганишдан манфаатдор экани таъкидланди. Парламентлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш ва “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик гуруҳларини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўтган йили Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари ўтказилгани, айни пайтда Пекинда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўтаётган тадбирлар мамнуният билан қайд этилди.