Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда бир ойга 621 минг сўм топган одам камбағал эмас
Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотномода айтиб ўтилган.
Жорий 2024 йил учун эса ҳисобланган минимал истеъмол харажатларининг қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўм деб белгиланди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 9,3 фоизга юқори. 2023 йил июл ойида бу миқдор 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди. Шунингдек, кўрсаткич 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг, 2021 йилда эса 440 минг сўмни ташкил этган.
Минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳисобланган камбағаллик чегарасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
• давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
• мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
• камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
• пенсиялар ва нафақаларнинг енг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида.
Қайд этиш керак, ҳукуматнинг 2021 йил 27 августдаги 544-сон қарори билан Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисоблаб келинади.