Qidirish

13:32 / 2024-01-21 3358 0 Мақолалар

Адолат тарозиси бузилган кун. Прокурор протести, «Покиза» «показанияси» тўрт эркакни қамоққа (гўрга) тиқди

Халқимизда “аёл макри қирқ туяга юк бўлади” деган мақол бор, бежизга сўзимизнинг бошини ушбу мақол билан бошламадик, чунки Бухорода биргина аёлнинг касридан бир эмас, нақд тўртта оила пароканда бўлди…

Effect.uz аёлларга бўладиган зўравонликларга қарши кўп йиллардан бери курашиб келмоқда, таҳририятнинг позицияси ҳам шу! Сурхондарёдаги синглимиз ва Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бўлган зўравонликда ҳам қизларнинг шаънини ҳимоя қилиб чиққанимиз бунга яққол мисол бўла олади.

Таҳририятимиз томонидан эълон қилинадиган материалга бу сафар одил суд ва сиз, азиз мухлислар холисона баҳо беришингиз керак, чунки бу ерда жамиятнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилалар бузилиб кетиши мумкин…

Саёқ юрган тайёқ ейди 

(Маълумотлар тергов кўрсатмаларига ва ҳибсдаги шахсларнинг яқинларига таяниб ёзилган)

Самарқанд сайқали рўйи замин аст, Бухоро қуввати Исломи дини хаст, барчамизга фахр бўлган мазкур сатрларда Бухоро Ислом динининг гумбази эканлиги айтилган. Афсуски, дилни ҳира қилувчи воқеа олиму-уламолар етишиб чиққан Бухоро вилоятида содир этилган.

Мурожаат бизга етиб келганида аввалига биз жабрланувчи деб аталаётган аёлни оқлай кетдик, бироқ ҳужжатлар далиллар билан танишар эканмиз фикримиз тамоман ўзгарди.

Бу мавзуни кўтариб чиқишимиздан яна бир мақсад жамиятда ахлоқида нуқсони бор хотин-қизларнинг ака-укаларимизга нисбатан таҳдидлар қилиб пул ундирган ёки қаматиб юборганига гувоҳи бўлдик. Аммо биз бу гапимиз билан болаларни ҳам “оппоқ” дея олмаймиз.

2022 йил 4 июль жазирама ёзнинг иссиғи тўрт ўғлоннинг йиғилишига сабаб бўлди ва улар улфатчиликдан кейин, ўзларининг “Cobalt” русумли машиналарида шаҳар айланишга қарор қилишди. Cоат тунги 03:00 да караоке клубидан чиқиб, йўл четида кетаётган Эдитани (номи ўзгартирилган) учратиб қолишади.

Шу вақтда машина ичида Ш.Ёриқулов, Д.Сафоров, Ҳ.Шарофов (ногиронлиги мавжуд — таҳр.) ва Э.Атоевлар бўлган. ярим тунда уйига қайтаётган Эдитанинг ёнига номаълум бир йигит келади ва унга баланд оҳангда гапиради.

Айбдор дейилаётган Ш.Ёриқулов машинадан тушиб, Эдита ва ўша йигит турган жойга боради ва “тинчликми?" деб сўрайди, натижада йигитлар ўртасида тортишув юзага келиб, даҳанаки жанг катта жанжалга айланиб кетишига сал қолади, аммо томонлар низони тинчлик билан ҳал қилишади. 

Ўша вақтда қизга кўзи тушган Ш.Ёриқулов уни авваллари тунги клубларда кўргани учун таниб қолади ва қизга биз билан “машинага чиқ бироз айланиб кейин уйингга ташлаб қўяман” дейди, лекин қиз бошида унга рад жавобини беради.

Кейинчалик йигитлардан бири қизни кўндиради, Эдита ва тўрт ўғлон Тўдакўлдаги ҳовлига боришади ва у ерда қоровулга пул бериб, ўша ердаги хоналардан бирини беришини ёнида қиз бола ҳам борлигини айтади.

Қоровул хоналардан бирининг калитини беради Ш.Ёриқулов Эдита билан кўнгил хушлик қилиш учун кириб кетади қолганлар эса тапчанда ўтиришади. Бир оздан сўнг қайтиб чиққан, Эдита билан Ёриқулов тапчанда ўтирган ўртоқлари ёнига боришади.

Қиз улардан энди уйига ташаб қўйишларини айтади Ш.Ёриқуловнинг ўртоқлари бу қизни бекор олиб келганини “бошимизга бало бўлмаса бўлди деб гапириб қолади.

Эдитанинг сўзларига қараганда, Ш.Ёриқуловнинг иши битгач, хонадан чиққанларин, шундан кейин Ш.Ёриқулов уни тапчанда ўтирган шериклари олдига олиб борганида, Д.Сафаров унга тегажоғлик қилиб, у билан хам бирга бўлишни айтгани, у рози бўлмасдан бақир-чақир қилганида, у ерга қоровул М.Рузиев келиб, “нима учун жанжал қиляпсизлар”, ҳозир ИИБга хабар бераман” деган.

Шу жойда диққатни тортган нарса қоровул арзимаган 100 минг сўм учун ўзини ўтга урадиган даражада аҳмоқ бўлмаса керак. Яна шу жойида одам иккиланиб қолади, қоровул жиноятга шерик бўлаётган бўлса "милиция чақираман" дейиши бироз ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки буларга шароит яратиб бергани учун энг аввало у жазо олмайдими?

Эдитанинг кўрсатмасига кўра, болалар унинг қўл телефонини ҳам олиб қуйишгани қоровул билан айбланувчилар гаплашиб турганидан фойдаланиб, тапчанда турган телефонини олиб қочганини Д.Сафаров ортидан қувиб чиқиб, унга тош отиб ҳақорат қилганини ва Ш .Ёриқулов уни пиёда қувиб чиққанини, шу орада таниши Рустамга телефон қилиб бўлган ҳолатни айтаётганида катта йўлда "Tico" машинаси келиб қолганини уни тўхтатиб, "Мени зўрлашди тезроқ кетайлик" деганида ҳайдовчи "пул берса уни ҳам олиб кетаман" деганини ва "Ёриқулов ҳам мошинага чиқиб олганида  мен  машинадан тушиб қолдим, шунда у бир ўзи машинада кетди, мени танишим Рустам келиб мошинада олиб кетди" деган.

Ўз-ўзидан савол туғилади агар Ёриқулов Эдитани тутиб олиш учун қувлаб келган бўлса наҳотки унинг орқасидан тушиб қолмасдан мошинада кетиб қолса? Аҳир мақсади Эдитани тутиш эмасмиди?

Онаси томонидан «оқ» қилинган ва боласидан воз кечган аёл

Мурожаатни ўрганиш давомида Effect.uz журналистлари Эдита ва унинг яқинлари билан боғланишга ҳаракат қилишди, бироқ уринишлар бесамар кетди. Лекин бизнинг қўлимизга Эдитанинг онаси Д.Аднагузинанинг судга ёзган тушунтириш хати келиб тушди.

(Фото. Эдитанинг онаси Д.Аднагузинанинг судга ёзган тушунтириш хати)

Хатда онаси, қизи бўлмиш 1999 йилда туғилган Эдита ёшлик чоғидан шаддод ва эркакларга нисбатан қизиқиши кучли бўлганини ёзди.

"Қизим 2017 йил 8 март куни уйдан қочиб кетиб қайтиб келмади  Ўшандан бери мен у билан мулоқот қилмайман ва мен уни ёмон йўлга кириб кетгани учун қизим деб тан олмайман .

Мен уни деб қамоқда ўтирган йигитларга раҳмим келяпти. Суд раиси Эдита ўзининг вояга етмаган фарзандини ташлаб кетиб, ярим тунлари кўчага чиқишини инобатга олишини сўрайман. Агар у яхши она бўлганида бунинг ҳаммаси содир бўлмаган бўларди .Буни инобатга олинглар", - деб ёзади она.

Шунингдек Эдитанинг турмуш ўртоғи суд раисига ёзган аризасида шундай дейди:

(Фото. Эдитанинг турмуш ўртоғи томонидан судга ёзилган тушунтириш хати)

"Биз Эдита Аднагузина билан 2018 йил турмуш қурдик ва 2019 йил фарзандли бўлдик. Эдита билан 2020 йилгача яхши яшаб келаётгандик, аммо у негадир ўзгариб қолди. Уйдан чиқиб кетиб, кунлаб келмасди, бегона эркаклар билан мулоқот қиларди.

Фарзандимни менга ташлаб кетиб, тунги-клубларда юрарди. Менинг фарзандим онасига ўхшаб тарбиясиз бўлишини истамайман”, — деб ёзган В.В.

(Фото. Эдитанинг собиқ ҳамкасби томонидан судга ёзилган тушунтириш хати)

Бундан ташқари Эдитани яқиндан танийдиган ва у билан бир неча йил бирга ишлаган Р.Г. унга шундай таъриф берган.

Мен Эдитани 1,5 йилдан бери танийман, у билан бирга ишлаганмиз. У ҳақида ҳеч бир жойда яхши гап йўқ. Ишхонада енгил табиатлик қилиб, мижозлар билан чиқиб кетарди. Шу ишлари учун у ишдан ҳайдалган. Эрининг бир ўзига вояга етмаган боласини ташлаб кетарди.

Кўп одамларни алдаб, пулини олиб кетган. Унда фарзанди бўлса, уни қанақасига мажбурлашади?" - деб ёзган Эдитанинг ҳамкасби.

2023 йил 23 январь куни Қизилтепа туман суди биносида ёпиқ суд бўлиб ўтади.  Судья онаси турмуш ўўртоғи ва дугонасининг аризаларини инобатга олган ҳолда Д.Сафоров, Ҳ.Шарофов (ногиронлиги мавжуд — таҳр.) ва Э.Атоев ва Тўдакўлдаги дам олиш маскани қоровулнинг гувоҳлик берган сўзларини эшитиб, суд экспертизаси хулосасига таянган ҳолда одилона ҳукм чиқаради.

Суд ҳукмига кўра, Ш.Ёриқулов жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисмининг “г” банди ва 137-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланади.

Прокурор протести

Орадан нақд 4 ой ўтиб, 2023 йил 13 апрель куни Қизилтепа тумани прокурори Э.У.Нарзуллаев Жиноят ишлари бўйича туман судининг Ш.Ёруқуловга ўқилган суд ҳукми устидан протест киритган.

Қизилтепа суди қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларига риоя қилмасдан, судланувчи Ш.Ёриқуловга нисбатан жазо тайинлашда судьянинг нохолис қарор чиқарганини иддао қилиб, ЖПК ва ЖК нинг бир нечта моддаларини нотўғри татбиқ этгани ва моддаларнинг санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазосини қўллашда эрта хулоса қилинганини ёзган. Шундан кейин, ҳукм чиқарган судьяга нисбатан ҳайфсан берилган, суд иши Жиноят ишлари бойича Конимех тумани судига ўтади.

Терговдаги қийноқлар, кутилмаган ўлим ва ҳужжатсиз ногирон

Прокурор протестидан сўнг, биринчи инстанциясида гувоҳ сифатида иштирок этган Д.Сафоров ва Ҳ.Шарофов жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилиниб уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилган.

Уларнинг ота-оналарининг айтишича, терговчилар сўроқ вақтида уларга нисбатан куч ишлатишган.  Воқеанинг асосий айбдори эса Ш.Ёриқулов касалхонада даволанаётган вақтида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Э.Атоев онкологик касаллик турига мансуб оққон (лейкемия) касаллиги ортидан 2023 йилнинг сентябрь ойида бандаликни бажо келтирган. Мурожаатни ўрганиш давомида биз унинг қабрини зиёрат қилиб келдик… Таҳририятимиз номидан унинг оила-аъзосига ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳ.Шарофов – 2015 йилда автоҳалокатга учраб, оғир даражадаги тан жароҳати олган ва жиноятда жабрланувчи сифатида топилган.

Автоҳалокат оқибатида Ҳ.Шарофовнинг ўнг томон кўзи кўрмай, ўнг томон қулоғи эшитмай қолган, ўнг томон бўйин суяги, бурун суяги синган, ўнг томон юз ва жағ қисмлари умуман ишламайди. Ўпкасида жуда кўп, яъни 10 та тешиклар мавжуд бўлиб, ҳозиргача битмаган.

Эдитанинг дастлабки тергов ҳамда суд терговида автомашина салонида Шарофовдан ёрдам сўрагани, у эса ёрдам бермагани тўғрисида берган кўрсатмаси мутлақо тўғри келмайди. Айни вақтда қамоқда сақланаётган Шарофовнинг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.

СУД ҲУКМИ

Судланувчи Ёриқулов.Шдан ЖКнинг 137-моддаси 3-кисми "б" банди айблови олиб ташланди.

Судланувчи ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми "в,г" бандлари ва 137-моддаси 2-қисми "б,в" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга:

ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми "в,г" бандлари билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум килиш жазоси, ЖКнинг 137-моддаси 2-кисми ”б,в" бандлари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шунингдек 59- моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йули билан узил-кесил 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинланди.

Ш.Ёрикулов ЖКнинг 62- моддаси тартибида узил-кесил 7 (етти) йил 3 (уч) ой 17 (ун етти кун) озодликдан маҳрум килиш жазоси колдирилди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчи Сафаров.Д г жиноий ҳаракатидан ЖКнинг 137-моддаси 3-кисми "б" банди чикарилиб, унга ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми ”в,г" бандлари ва 137-моддаси 2-қисми “б,в“ бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга:

ЖКнинг 118-моддаси 2-кисми "в,г" бандлари билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми "б,в" бандлари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

Д.Сафаровга Узбекистон Республикаси ЖКнинг 59- моддаси тартибида тайинланган жазоларни кисман кушиш йули билан узил-кесил 7 (етти) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинланди.

Судланувчи Д.Сафаровга нисбатан қўлланилган гаров эхтиёт чораси бекор килиниб, суд залидан камоққа олинди. Жазони умумий тартибли колонияларда уташ белгиланди.

Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Д.Сафаровга нисбатан қўлланилган гаров предмети Навоий вилоят ИИБ ТБ депозит хисоб ракамида сакланаётган 6.600.000 сўм пуллар судланувчи Д.Сафаровни якин кариндошларига кайтариш белгиланган.

Судланувчи Шарофов.Х ЖКнинг 137-моддаси 3-қисми "б” банди ва 118- моддаси 2-қисми “г" банди чиқариб юборилиб, унга ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми “в" банди ва 137- моддаси 2-қисми "б,в" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга:

ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми "в" банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум килиш жазоси,

ЖКнинг 127-моддаси 2-қисми “б.в" бандлари билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59- моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан        узил-кесил 7 (етти) йил 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи Шарофовга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида камоққа олинган. Унга жазони умумий тартибли колонияларда уташ белгиланди.

Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Шарофов.Хга нисбатан қўлланилган гаров предмети Навоий вилоят ИИБ ТБ депозит хисоб ракамида сакланаётган 6.600.000 сўм пуллар судланувчи Д.Сафаровни якин кариндошларига кайтариш белгиланган.

Хулоса

Янги Ўзбекистон халқига адолат бугун керак, кечиккан адолатнинг ҳам маънавий, ҳам моддий товони борлигини унутмасак кифоя , Алишер Навоий таъкидлаганларидек "қози ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда бўлмоғи, унинг билимдонлигидан қалби поклигидан кишилар кўнглида унга шукуҳ ишига диққат–эътибор ва фаросат билан муносабатда бўлишидан бедиёнат – виждонсизларнинг юрагида ғам-андуҳ пайдо бўлмоғи ,қозиларнинг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи" лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Хоразмдаги меҳрибонлик уйида шаъни топталган 3 нафар ёш қизлар ҳали ҳам ёдингизда бўлса керак. Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янги ариқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 10 ой давомида қилиб келган ишлари учун, уларга  енгил жазо берилганди.

Агарда ушбу масала оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўтарилмаганида "ёпилган қозон, ёпиғлигича" қоларди. Хуллас нима демоқчи бўлганимизни тушунган бўлсангиз керак.

Бухоро вилоятидаги воқеа қаҳрамонлари оддий оила фарзандлари, уларнинг бирида амалдорлик курсиси ўрнига касаллик варақаси, яна бирида эса қабристондан абадий ётоқхона, камига 7 йилдан зиёд қамоқ жазоси ҳам бор. 

Аввал ҳам айтганимиздек бугун хулосани одил суд ва сиз азиз мухлислар чиқаришинглар керак. Биз эса фақатгина адолат, адолат ва яна адолат деймиз.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш