Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент ва Навоий вилоятида табиий газ тармоғига яширинча уланган фуқароларга жиноят иши очилди
Дастлабки ҳолатда, “Қибрайтумангаз” бўлими масъул шахслари ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараганлиги маълум бўлди.
Тошкент вилоятининг Қибрай ва Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида табиий газ тармоғига яширинча уланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қибрайтумангаз” бўлими масъул шахслари ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, аҳолига узлуксиз табиий газ етказиб бериш ва газ истеъмолини доимий мониторингни ўтказиш чораларини кўрмаганликлари оқибатида, “Маданият” МФЙда яшовчи фуқаро Ю.Х. ўз хонадонидаги Иссиқхонани табиий газ қувурига ўғрилик йўли билан яширинча улаб, 592,1 минг куб табиий газни ноқонуний истеъмол қилиб давлат ва жамият манфаатларига 561,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғойибон” МФЙда яшовчи З.С. табиий газ тармоғига ер остидан резина қувур орқали яширин уланиб олиб, давлат рўйхатидан ўтмасдан металл эритиш фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 244,1 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиляпти.