Сўнгги янгиликлар
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Ангренда аҳоли учун ажратилган қарийб 30 тонна кўмирнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида аҳолига ажратилган 28,6 тонна кўмирнинг ноқонуний сотилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Департамент ва ИИБнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чинобод” МФЙ ҳудудида “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро Н.Х. фаолияти тугатилган “K.B.” МЧЖнинг сохта юк хати асосида аҳоли учун ажратилган 28,6 тонна кўмирни қайта сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.