Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Хусийлар АҚШ ва Буюк Британиядан қасос олишга ваъда беришди

Яман хусийлари АҚШ ва Буюк Британия билан боғлиқ бўлган денгиз транспортига ҳужум қилади, деди «Ансор Аллоҳ» ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Али ал-Буҳаити.
«Биз фақат сионистик тузилма (Исроил - Таҳр.) билан боғлиқ кемаларга ҳужум қилдик. Аммо бугун биз Америка ва Британия билан боғлиқ кемаларга ва уларнинг Яманга бўлган тажовузларига жавобан ҳужум қиламиз», - деди Муҳаммад Али ал-Буҳаити.
Ал-Буҳаитига кўра, Вашингтон ва Лондоннинг Яманга ҳаво ҳужумлари сабаблари АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг сайловолди эҳтиёжлари билан боғлиқ.
Қизил денгиздаги вазиятнинг кескинлашиши
Ноябрь ойи ўрталарида Яманнинг шимолини бошқараётган шиа жангарилари «Ансор Аллаҳ» (хусийлар) Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаб, Қизил денгиздаги Исроил билан боғлиқ ҳар қандай кемаларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган ва бошқа давлатларни ўз ҳужумларини қайтариб олишга чақирган эди.
Хусусан, 19 ноябрь куни хусийлар 22 нафар экипаж аъзоси бўлган «Galaxy Leader» танкерини қўлга олди, улардан 17 нафари филиппинлик эди.
«Ансор Аллоҳ»нинг айтишича, кема Багама оролларида байроқ остида бўлиб, япон компанияси томонидан бошқарилган, бироқ яҳудий давлатига автомобиль етказиб берувчи таниқли исроиллик тадбиркорга тегишли бўлган. Бундан ташқари, хусийлар дронлар билан яна бир қанча кемаларга ҳужум қилишган.
Яманлик жангариларнинг ҳаракатларидан сўнг баъзи юк ташиш компаниялари Сувайш канали орқали ташишни тўхтатишга қарор қилди, BP ва Eqiunor энергетика компаниялари эса Қизил денгиз орқали нефть маҳсулотларини танкерлар орқали ташишни тўхтатди.
Қўшма Штатлар, ўз навбатида, Қизил денгиздаги кемаларни ҳимоя қилиш учун бошқа ўнта давлат билан қўшма операцияни эълон қилди.
Бунга жавобан «Ансор Аллоҳ» ушбу коалицияда иштирок этувчи давлатлар кемаларига ҳужум қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиш билан таҳдид қилди. Қизил денгизда хусийлар ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида бир неча бор тўқнашувлар содир бўлган.
Жума куни кечқурун АҚШ ва Буюк Британия Яманнинг тўрт вилоятидаги нишонларга ҳаводан зарбалар бериб, «Ансор Аллоҳ» ҳаракатига қарши операция бошлади. Президент Жо Байден операцияни навигация эркинлигига таҳдидга жавоб деб атади, аммо кейинги ҳарбий ҳаракатларни истисно этмади.
АҚШ Марказий қўмондонлигидаги ҳаво кучлари қўмондони Алекс Гринкевичнинг аниқлик киритишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 100 дан ортиқ ҳар хил турдаги аниқ бошқариладиган ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда 60 дан ортиқ транспорт нишонларига ҳужум қилган.
Хусий қуролли кучлари вакили Яҳё Сариянинг айтишича, АҚШ ва Буюк Британия пойтахт Сана ҳамда Ҳодейда, Таиз, Ҳажжа ва Саада вилоятларига 73 марта зарба берган. Ҳужум оқибатида беш нафар ҳаракат жангчиси ҳалок бўлди, яна олти нафари яраланди.
Ҳусийлар АҚШ ва Британия ҳарбий базалари ва иншоотларига ўч олаётганликларини айтиб, Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемасини ракета ҳужумида чўктирганини даъво қилишди.
Шу билан бирга, «Ансор Аллоҳ» ҳаракати Сиёсий бюроси аъзоси Хузам ал-Ассаднинг қўшимча қилишича, ҳусийлар Лондон ва Вашингтон бу ҳужумларидан пушаймон бўлишларини айтди.



